Главная » 2013 » Апрель » 22 » 5000 долларга тушган клип
17:25
5000 долларга тушган клип
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг "Айланиб кетойин” таронасига клип суратга олинди...

Бу сафар Сардорнинг ижодий ҳамкори "Акангга боқ” клипининг муаллифи режиссёр Сарвар Исаев. Миллий оҳанглар билан уйғунлашган замонавий хонишнинг видеоклип сценарийси, юморга ниҳоятда бой. Пойтахт марказидаги 2200 йиллик тарихга эга Минг Ўрик қалъасида бўлиб ўтган ижодий жараён бир кун давом этди. Мазкур тарона учун ишланган клипга 5000 АҚШ доллари сарф этилди. Эслатиб ўтамиз, "Айланиб кетойин” таронасининг муаллифлари Иқбол Муҳаммад, Нодир Азимов ҳамда Жасур Бадалбоевлардир. 

Ролларда: Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Раъно Ярашева, Муқаддас Холиқова, актёр ва хонанда Алишер Узоқов, раққоса Паризода, актёр ва режиссёр Саид Мухторов каби бир қанча санъаткорлари иштрок этишди.
Манба: darakchi.uz
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 284 | Добавил: gonch | Теги: тушган, 5000, клип, долларга | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: