Главная » 2013 » Апрель » 22 » «7 инсон чангалда»
22:53
«7 инсон чангалда»

«Рух5-13», «Гумон», «Ойсиз тунлар» каби катор фильмларнинг
режиссёри Шавкат Жайрон яна киномухлисларига янгилик тайёрлади. «7 инсон
чангалда» деб номланган янги кинокартина тез кунларда мухлисларга такдим этилиш
арафасида. Триллер жанрида жадал ижод килиб келаётган Шавкат Жайрон бу сафар
хам триллер жанрига мурожаат килди. Ушбу фильм вокеалари яна томошабиннинг
хаяжонга солиши, юрагига гулгула солиши, хаттоки куркитиши табиий. Ушбу фильм
хам Европанинг ужсларидан колишмайдиган даражада куркинчили ва вахимали лавхаларга
бой. Хар галгидек Шавкат Жайроннинг фильмида бош ролларда машхур актёрлардан
Улугбек Кодиров еки Фаррух Соиповни курмайсиз. Аммо фильмни томоша килгач эса
режиссёр янги чехраларни ишлата олганлигига ва актёр сифатида кашф эта
олганлигига койил коласиз. Ушбу фильм Баркамол авлод йилига багишланган булиб,
бугунги кунимизнинг энг долзарб муаммоларидан бири булмиш гиёхвандлик окибатида
дунёга келган акли заиф фарзанднинг жамиятга кай даражада тахдид солиши
курсатилади. Фильмда комик актёрлардан Санжар Шодиев ва Толиб Хожиевларнинг
иштироки шундай жиддий фильмда хам томошабинларни юзига табассум югуртиришга
ундайди. Энди фильм вокеаси хакида кискача тухталиб утсак…


                Олийгохни
тамомлаб, диплом олган талабалар дипломни ювиш учун юртимизнинг энг гузал табиат
куйнида дам олишга боришади. Ва ушбу саёхат уларга жуда кимматга тушади. Бир
гурух талабалардан иккитасигина омон колади. Дастлаб ушбу тог тизмасида эр
хотин геологлар гойиб булишади. Сунгра, талабалар. Кандай килиб дейсизми? Буни
фильмни кургач билиб оласиз. Энг кизиги шундаки режиссёрнинг айтишига караганда
фильмда вахший инсон образини ижро этган актёр аслида хаётда жудаям рахмдил ва
мехрибон инсон экан. У уз ролини ижро этишга жуда кийналибди. Аммо режиссёрнинг
махорати туфайли шундай вахший образни талкин эта олган. Фильмнинг суратга олиш
ишлари Зомин тог тизмаларида булиб утади. Шунингдек фильмда Шавкат Жайрон
узининг севимли шогирдларидан Шерзодбекни бош роллардан бирига хечиккиланмай
олди. Колаверса Шерзодбек фильмда бош роллардан бирини махорат билан ижро этиш
билан бир каторда фильмда  «Майхона»     номли кушик хам куйлади. Ушбу кушик фильмнинг
саундрейкика айланади.
  


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 259 | Добавил: gonch | Теги: инсон, «7, чангалда» | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: