Главная » 2013 » Апрель » 22 » Алишер Узоков: ТЎЙ ТАКЛИФНОМАСИ
19:05
Алишер Узоков: ТЎЙ ТАКЛИФНОМАСИ


КУЁВЖЎРА ФУТБОЛИМИЗ ЮЛДУЗИ ОДИЛ АҲМЕДОВ БЎЛГАНДАН КЕЙИН ҚОЛГАНИНИ ТАСАВВУР ҚИЛАВЕРИНГ...



Алишер Узоковнинг уйланиши ҳақидаги янгиликлар шу
кунларда шоу-бизнесга алоқадор сайтлар ва матбуот нашрларининг асосий
мавзусига айланиб қолди. Энг қизиғи, барча янгиликларда бир жумлага
кўзингиз тушади: «тўй маросими бошқача услубда ўтиши режалаштирилган»!



Сайтимизнинг қизиқувчан ва эринмаган ижодий жамоаси
эса «бошқача» сўзи ортида нима яширинганини билишга уринди. Олдиндан
айтишимиз керак, ўзимиз ўйлаганчалик осонлик билан ахборот олганимиз
йўқ. Аниқроғи, тўйни ташкиллаштириш ишлари билан шуғулланаётган «Happy
Day» маросимлар агентлиги хавфсизлик ва эксклюзивлик нуқтаи-назаридан
маълумотларни ошкор эта олмаслигини билдирди. Ҳозирча билганимиз:
тўйнинг «…………» ресторанида ўтказилиши, тантанали кеча учун энг сўнгги
русумдаги техник жиҳозлар келтирилгани, лимузинлар шоуси
мўлжалланаётгани ва ўша куни ресторанга фото ва видеоаппаратлар билан
кириш таъқиқланишидир. 



Дарвоқе, шу кунларда эстрада ва кино олами вакиллари
Алишернинг ўзидан таклифномаларни қабул қилиб олишмоқда. Актёрнинг ўзи
барча дўстларини тўйхонага сиғдира олмаслигидан асабийлашяпти. Шунга
қарамасдан 100 дан зиёд санъат олами ижодкорларига жой топилган.Дарвоке,
тўйнинг бадиий дастури бўйича Узоқовнинг ўзи ҳам ҳеч нарса билмаслигини
таъкидлади. Сценарий билан боғлиқ саволларга фақат дўсти — Даврон
Қабулов жавоб бериши мумкинлигини баён этди. Агар куёвжўра вазифасини
футболчи — Одил Аҳмедов бажаришини инобатга олсак, ўзига хос «футбол
тўйи» гувоҳига айланишимиз эҳтимолдан ҳоли эмас.









ТЎЙ ТАКЛИФНОМАСИ



АГЕНТ 007





Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 244 | Добавил: gonch | Теги: ТАКЛИФНОМАСИ, тўй, Узоков:, алишер | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: