Главная » 2013 » Апрель » 22 » Асал Шодиева севган инсон семиз, гавдали ва қориндор…
20:59
Асал Шодиева севган инсон семиз, гавдали ва қориндор…

Бу галги "Журналист-юлдуз” лойиҳасининг меҳмонлари хонанда ва актриса Мадина Мумтоз ва актриса Асал Шодиева. Cуҳбат хонанда Зиёдага тегишли офисда бўлиб ўтди... 


Савол бериш навбати Мадина Мумтозга ўтди.

Мадина Мумтоз: — Клипларда ҳам суратга тушиш ниятинг борми?

Асал Шодиева: — Йўқ! (ўйланиб) Билмадим, мен ўзи расмга тушишни ҳам ёмон кўраман.

Мадина Мумтоз: — (Ҳазиллашиб). Лекин, роса тушаман дегин. Фотосессия қиласан!

Асал Шодиева: — (кулиб) Йўқ! Фотосессияни керак бўлгани учун қилганман. "Жаноб ҳеч ким”да суратга тушганимда, фотосессия қилгандим. Кейин, "Танго ёхуд адашган совчилар”нинг баннери учун, кейин (эслаб) яна икки марта, жами тўрт марта.

Мадина Мумтоз: — Азиза деган қиз билан гуруҳ тузгандинглар. Ўша пайтга қайтгинг келадими?

Асал Шодиева: — Жуда ҳам.

Мадина Мумтоз: — (кулиб). Унда нимага яна қўшиқ айтмаяпсан?

Асал Шодиева: — Энди иккита нарсани олиб кетиш қийин-да. Ўқишим ҳам бор. Кейин, ҳали ҳаётда нима хоҳлаётганимни ва менга нима кераклигини аниқ тушуниб олмадим.

Мадина Мумтоз: — Келажакда оилали бўлсанг, санъатни танлайсанми? Ёки оилани?

Асал Шодиева: — Албатта, оила!

Мадина Мумтоз: — (кулиб) Ҳамма турмуш қураётганда, шундай деб турмуш қуради-да, кейин эса...

Асал Шодиева: — Сабаби, бу инсоннинг худбинлиги, кейин санъат бу шунақа нарса, барибир тортиб кетади. Ўша сени чиқариб олмоқчи бўлган одамга ҳам қийин бўлади. Ўзингга ҳам ёқадиган, эрингга ҳам ёқадиган ҳаёт кечира олмайсан.

Мадина Мумтоз: — Ҳазил ва жиддий савол! Сен яхши кўрган одам семиз, гавдали ва қориндор бўлса! Яхши кўриб, ёқтириб қолсанг, нима қиласан? Менга бугун шундай савол беришди! Америкада семириш эпидемияси авж олган. Шунга асосланиб беряпман. Бизда ҳам шу нарса кўпайяпти. Ёш-ёш йигитлар қорин солиб, киши бўлиб олишган.

Асал Шодиева: — Мен бундай одам билан яшамасдим!

Мадина Мумтоз: — Келажакда нечта фарзанднинг онаси бўлишни ҳоҳлайсан? Сен менга савол бердинг, фарзандларингга нимани таъқиқлайсан деб. Ўзинг-чи?

Асал Шодиева: — Фарзандимни биринчиси ўғил бўлсин! Қолганини кўрамиз. Битта болани боқа олсанг, иккинчи бола ҳам бўлади. Яхшиси, икки фарзанд кўргин-да, унга ҳамма нарсани бера ол. Таъқиқ масаласида эса, фарзандларимга айнан, компьютерни таъқиқлаган бўлардим!




ҚИЗИҚАРЛИ САВОЛЛАР:

Мадина Мумтоз: — Сочингни ўстирасанми?

Асал Шодиева: — Йўқ. Аксинча, яқинда калта қилиб кестирмоқчи эдим.

Мадина Мумтоз: — (кулиб) Ўлдирардим–да! Чунки, "шапка” қилиб кесганингда, роса хафа бўлдим. Ўзим сочимни кесиб, роса афсусланганман.

Асал Шодиева: — Сенга берилган энг ғалати савол?

Мадина Мумтоз: — "Вой, мен сизни мухлисингизман! Исмингиз нима?” Шу саволни беришган!

Асал Шодиева: — Менга эса, "Юзингиздаги холингиз ўзингизникими? Холингиз ғашингизга тегмайдими?” деган саволлар беришган.

Мадина Мумтоз: — Баланд пошнали туфлида қанча вақт юра оласан?

Асал Шодиева: — Фақат жуда зарур бўлганда, баланд пошнали туфли кийишим мумкин. Одатда, паст пошнали пойафзалда юраман.

Саида Ваҳобова тайёрлади



Манба: darakchi.uz

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 300 | Добавил: gonch | Теги: семиз, АСАЛ, инсон, СЕВГАН, қориндор…, гавдали, Шодиева, ва | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: