Главная » 2013 » Апрель » 22 » ҲАЗИР БЎЛИНГ, РЕЖИССЁРЛАР! “ЖИГАРБАНДИМ” ЯҚИНЛАШМОҚДА”!
19:57
ҲАЗИР БЎЛИНГ, РЕЖИССЁРЛАР! “ЖИГАРБАНДИМ” ЯҚИНЛАШМОҚДА”!

Ўзбек киноси кун сайин сайқал топмоқда. Ёз мавсумининг ўзида бир неча кинокартиналар яратилиб, омма эътиборига ҳавола этилди. Тўғри, гуруч кўрмаксиз бўлмагани каби, улар орасида ҳатто эътибор қилишга нолойиқлари ҳам етарли. Энг ачинарлиси, шу ўнлаб картиналар орасида, бошқаларига ўрнак бўладигани йўқ. Мавзуларнинг кўпи алкаш-чалкаш. Режиссёрлар дарди фақат чўнтак ғамида. Майли, бизнес ўз йўлига, аммо томошабинга нима демоқчи эканлигини ўзи билмаган айрим ижодкорлардан нима кутиш мумкин? Болливудга ўхшаш томонимиз пайдо бўлди. Биласизми нима билан? Уларда фақат муҳаббат, "пярҳе” бўлса, бизда фақат қайнона ва келин, уларнинг муаммолари арофида айланиш!. Гўё бошқа мавзу қуриб битгандек. Кучли ижод қилгимиз йўқ ё бошимизда яхши ғоянинг ўзи тугаб битган. Бугун ўзбек кинематографиясида из қолдирадиган янги кино асари ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз топдик. 

Албатта, олди-қочди ва қуруқ мақтовлардан узоқ бўлган ҳолда. Ҳали премьера бўлмаган бу "чақалоқ” фильм атрофида кино ижодкорлар орасида турфа гап-сўзлар болалаган. Савол туғилади нега? Ахир, рақобат бозорида ижарачиларнинг бозорига халақит бериши мумкин. Биринчи сабаби, бу картинада "Шайтанат”дан кейин Ёдгор Саъдиевнинг энг эсда қоларли рол яратгани бўлса, иккинчидан, "Етти ҳайкал, бир кал” фильми орқали профессионал ҳамкасбларини ҳам чўчитиб қўйиб, кассабоп ва ҳаммабоп фильм яратишни уддалаган ижодкорнинг бир йиллик изланишлари маҳсули, учинчидан, ўз касбининг усталари бўлган бир неча истеъдодларнинг жамланиши... Хуллас, гап "Жигарбандим” ҳақида бормоқда. Кўпчиликнинг фикрича, 2011 йилнинг энг мазмундор, энг халқчил ва энг оммабоп картинаси бўлиши кутилаётган картина. Санжар Шодиев қай даражада кучли актёр билмадиик-у, бироқ, ушбу картина яратилиши жараёнига гувоҳ бўлиб, у яхши режиссёр сифатида албатта ном қозонишига амин бўлдик. Энди тафсилотларга ўтсак. Биргина актёрнинг розилигини олиш учун режиссёр олти ой суратга олиш жараёнини тўхтатиб туришга мажбур бўлди. Сабаби, неча йилларки бирон режиссёр таклифига кўнмаган "гигант” актёр мана шундай "бўладиган” сценарийни кутгандек...150 кундан ортиқроқ вақт давомида сценарий моҳияти билан танишиб чиққан Ёдгор Саъдиев, ушбу картинада ўзини кўра олди. Бу ўринда қиммат гонорор ҳам ўз аҳамиятини йўқотди. Режиссёр эса, фильм оммалашиши учун машҳур хонанда қиёфаси ва қўшиқларидан фойдаланишга мутлақ қарши бўлган ҳолда фақат ўз касбининг эгалари бўлган актёрлар ансамблини жамлади. Раъно Шодиева, Асал Шодиева, Муҳаммад Али Абдуқундузов, Эркин Комилов... Дарвоқе, воқеалар ривожи давомида икки мега кино юлдузи Ёдгор Саъдиев ва Муҳамад Али Абдуқундузовларнинг тўқнаш келиши ҳар қандай томошабинни лол қолдиради. Қандай қилиб дейсизми? Келинг, яхшиси премьерани кутамиз. Бу эса картина ҳақида маълумотларга якун ясалди дегани эмас. ОАВларни кузатиб боринг!   

Jasur va Debon

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 232 | Добавил: gonch | Теги: “ЖИГАРБАНДИМ”, РЕЖИССЁРЛАР!, БЎЛИНГ, ҲАЗИР, ЯҚИНЛАШМОҚДА”! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: