Главная » 2013 » Апрель » 22 » “БАЁН” гурухи гурух сифатида фаолиятини якунлади.
19:32
“БАЁН” гурухи гурух сифатида фаолиятини якунлади.


Шоу бизнес оламига "Сен кетма”, "Дарбадар”, "Бебош”, "Без тебя” тароналари билан, катта шов-шув хамда янгилик бўлиб кириб келган ёшларнинг севимли гурухи "БАЁН” гурухи гурух сифатида фаолиятини якунлади. Бу факт. "New Star-Media” продюссерлик марказининг расмий маълумоти қуйидагича: Продюссерлик марказининг ижодий тактикаси ўзгаргани, "БАЁН” гурухи солистларидан бири Ойбек Мукумовнинг оилавий муаммолари, хамда шоу бизнесда "БАЁН”сифат гурухлар кўпайиб кетгани сабабли продюссерлик маркази энди БАЁН номи остида ушбу гурухнинг яна бир солисти Маъмур Султоновни яккахон хонанда сифатида фаолият юритишини айтиб ўтади. Гурухнинг иккинчи солисти Ойбек Мукумов хам маълум вақтдан сўнг ижодга янги тахаллус билан қайтиши кўзда тутилган. Мухлислар сариқ прессанинг ёки яна айрим журналистларнинг бўлар-бўлмас гап сўзларига, миш- мишларига ишониб юрмасликлари учун "New Star-Media” продюссерлик маркази расмий маълумотни эълон қилади. БАЁН энди яккахон хонанда. Қолган тафсилотлар яқин кунларда.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 200 | Добавил: gonch | Теги: якунлади., фаолиятини, гурухи, гурух, “БАЁН”, сифатида | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: