Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Бир пайтда икки мижознинг сочини олади
14:27
Бир пайтда икки мижознинг сочини олади
Хитойлик сартарош Жан Хун Кай Гиннесснинг рекордлар китобидан жой олишга даъвогарлик қилмоқда. У бир вақтнинг ўзида иккита мижознинг сочини қиртишлай оладиган дунёдаги ягона инсон ҳисобланади.
 
Боз устига Хун Кай буни хавфли устара билан амалга оширади. Бунда эса битта бесўнақай ҳаракат оқибатида мижозни тилиб юбориш ҳам ҳеч гап эмас. Шунга қарамай хитойлик маҳорат соҳиби жараённи қон чиқармасдан якунлашга муваффақ бўляпти.
 
Сартарош уч йил аввал шу тариқа соч олишни машқ қила бошлаганди. У дастлаб қариндошлари, дўстлари ва қўшниларида маҳоратини синаб кўрди. Эндиликда эса у 90 сония ичида икки мижозининг сочини олишга муваффақ бўлмоқда. Кўзлари боғлиқ ҳолда эса у битта одамга 50 сонияда хизмат кўрста олади.
 
Унинг ҳамшаҳарлари ўриндиққа қўрқмай ўтиришади. Меҳмонлар эса ўзларида бундай қобилиятни синаб кўришга журъат эта олишмайди.
Просмотров: 370 | Добавил: gonch | Теги: БИР, ОЛАДИ, Икки, сочини, пайтда, мижознинг | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: