Главная » 2013 » Апрель » 22 » БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ЮЛДУЗ БЎЛИШ ОРЗУСИДАГИ ЖАСУР УМИРОВДАН ЯНГИ ТАРОНА.
20:45
БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ЮЛДУЗ БЎЛИШ ОРЗУСИДАГИ ЖАСУР УМИРОВДАН ЯНГИ ТАРОНА.

Жасур Умиров яхши, ё ёмон бўлсин, ўз ижод йўлидан адашмасдан кетишга ҳаракат қиляпти. "Ҳанифа” қўшиғида қулоқни тешиб юборадиган даражаги бақириқлари ва далада тер тўкиб меҳнат қилган, трактор бошқараётан ҳурлиқолар тасвирга олинган клипини мухлислари янгилик сифатила ҳазм қилишди. Умировнинг энг катта ютуғи, бировга тақлид қилмаслиги ҳамда ижоддан тиниб тинчимаслигида бўлса керак. Хонанданинг янги таронаси унинг ҳамкасбларини ҳам ўйлантириб қўйиши табиий. Нақорати "Қўшиғимни тинглагин дея нималар қилмадим” дея бошланувчи қўшиққа оригинал тарзда клип суратга олиниши режалаштирилган. Энг муҳими, ҳамма ғоя Умировнинг ўзига тегишли. Қайсар хонанда бировнинг фикрига қараб иш тутишни хушламаслиги борасида бир неча бор гапирган.  

Жасур ҲАМРОЕВ

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 230 | Добавил: gonch | Теги: биринчи, Юлдуз, ОРЗУСИДАГИ, янги, РАҚАМЛИ, УМИРОВДАН, ЖАСУР, БЎЛИШ, ТАРОНА. | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: