Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Бобойлар ва Момойлар Бугунги куннинг долзарб муаммоси
20:04
Бобойлар ва Момойлар Бугунги куннинг долзарб муаммоси

Мошини бор,пиёда,
Юрмас асло момойлар.
19 ёшли кизга,
 Гап отади бобойлар.
Бобой юрган йулида,
Ёшарсам дейди хар он.
Кампирларнинг кулида,
Сунгги чиккан телефон.
60 ёшли кампирлар,
Бева булиб коляпти.
Хатто ба’зи бобойлар,
Ёш хотинни оляпти.
Бир кун чол кампирига,
Сен карисан деярмиш.
55 ёшли чолга,
Ёш киз тугри келармиш.
"Майли” дебди кампир хам,
Жонга тегиб чол эри.
Суз бошлади жахлидан,
Юзини босди тери.
Хавас кипсиз ёшларга,
Майли боринг-е хуш хол.
Сизга ёкар кизларни,
Интернетдан топинг чол.
Хурсанд булиб чол энди,
Интернетда турармиш.
Кеч соат 12дан,
Личкада гаплашармиз.
Интернетда йигитнинг,
Расмин к,уйиб олибди.
Интернетдан бир кизни,
Яхши куриб колибди.
Кизни расмини куриб,
Айрилибди хушидан.
Унинг кузу кошлари,
Аримасмиш тушидан.
Чол хаёли ул кизда,
Кампирин кузга илмас.
Чойхонадан хам кура,
Клубдан нари келмас.
Бир куни чол у кизга,
Учрашувдан гап очди.
"Хуп” деб жавоб ёзганда,
Кизга дардини сочди.
Сиз хаётимда танхо,
Баланд тутай бошимдан.
Учрашувга чикканда,
Айб кидирманг ёшимдан.
Киз ёзибди "мен рози,
Кутасизми сиз мени.
Ёш утиб,карисам хам,
Севасизми сиз мени”?
Чол дебдики "Албатта”
Узгани ёр этмайман.
Не булса хам барибир,
Сизни ташлаб кетмайман.
Белгиланиб учрашув,
Иккиси хам келдилар.
Бир-бирини шу тобда,
Чолу кампир билдилар.
Чолнинг кузлари хайрон,
Караса "сен кампирим”?
Нахот айланиб сенга,
Учратдирса такдирим.
"Эххе чолгинам” деди,
Ёш кизларга не гап бор.
Сиздай кексайган чолга,
Мендек кампир вафодор.
Кексайса хам одамлар,
Каримас екан юрак.
Чол дебди”Эй кампирим,
Кимим бор сендан булак”?
Шундай экан бобойлар,
Чиданг дунё торига.
Шукур килиб яшянгда,
Кампирингиз борига!

 Бахриной Хожиева.
WWW.SHERLAR.UZ
Просмотров: 625 | Добавил: gonch | Теги: муаммоси, куннинг, Момойлар, долзарб, БУГУНГИ, Бобойлар, ва | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: