Главная » 2013 » Апрель » 22 » Bunaqasi hali bo`lmagan "Aylonib ketoyin". Exclusive!
17:34
Bunaqasi hali bo`lmagan "Aylonib ketoyin". Exclusive!
 
Хабарингиз бор куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўзбек эстрадасининг мега юлдузи Сардор Рахимхон аллақачон ўз мухлисларини топиб улгурган "Айланиб кетойин” таронасига клип суратга олдирди. Бу гал Сардорнинг ижодий хамкори "Аканга боқ” клипининг муаллифи истеъдодли режиссёр Сарвар Исаев бўлди. Миллий оханглар билан хамоханг замонавий хонишнинг видео клипи юмористик сценарий асосида суъратга олинганини суъратлардан кўриб турибсиз. Ролларда Тўти Юсупова, Раъно Ярашева, Алишер Узоқов, Паризода, Муқаддас Холиқова, Саид Мухтор каби бир қанча халқимизнинг севимли актёрлари иштрок этишди. Шахримизнинг марказидаги 2200 йиллик тарихга эга Минг Ўрик қалъасида бўлиб ўтган ижодий жараён нақд бир кун давом этди, бироқ иш жараёни яна бир неча хафта давом этса керак, хар холда монтаж деганларидек…Эслатиб ўтамиз "Айланиб кетойин” таронасининг муаллифлари Иқбол Мухаммад, Нодир Азимов хамда Жасур Бадалбоев. Ёзнинг энг қайноқ премьераси бўлиши кутилаётган ушбу клипни интизорлик билан кутиб қоламиз. 

 
 
 
 
 
 
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 350 | Добавил: gonch | Теги: Exclusive!, "Aylonib, hali, Bunaqasi, bo`lmagan, ketoyin". | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: