Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » CHEMPIONLIK UCHUN KURASH
11:15
CHEMPIONLIK UCHUN KURASH
Ўзбекистон Олий лигасидаги 23-турдаги марказий ўйин айнан 19-октябрьда Қарши шаҳрида "Насаф" - "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон чемпионлигига асосий давогарлик қилаётган бу икки жамоалар шу куни Қарши шаҳрида тўқнаш келадилар. Бў ўйин жуда шиддатли кечиши кутилмоқда. Бу жамоалар қаерда ўйнамасинлар доимо қизғин ва чиройли футбол кўрсатишади.

Биринчи давранинг 4-турида Тошкент шаҳрида жамоалар ўратасидаги ўйинда хисоб очилмаганди. Усмон Тошев шогирдларини бу ўйинга тайёргарликни 10 октябрьдан бошлади. Бироқ машғулотларига миллий терма жамоадан чақирув олган уч нафар футболчимиз – дарвозабон Муроджон Зуҳуров, ярим ҳимоячилар Шоҳруҳ Гадоев ва Фозил Мусаев иштирок этишолмади. Биз Насаф мухлислари жамоамиздан рақибларини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқишларига ишонамиз.

Бу марказий учрашувини бошқаришни ФИФА рефериси, Осиёнинг сўнгги тўрт йилдаги тенгсиз ҳаками Равшан Эрматов бошқариб боради. Равшан Эрматов 2012 йил мавсумида жамоамиз иштирокидаги тўртта учрашувни бошқарган. Уларнинг иккитасида Қаршиликлар ғалабага эришишган, биттадан учрашувда дуранг ва мағлубият қайд этилган.

"Насаф” 2007 йилдан бери ҳали "Пахтакор”ни таслим эта олмай келмоқда.

"Насаф”нинг "Пахтакор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. Ўз навбатида

"Пахтакор”нинг ҳам "Насаф” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 ҳисобланади.

Ўзаро ўйинлар

12.04.2012 "Пахтакор” -  "Насаф”  0:0

09.11.2011 "Насаф” -  "Пахтакор” 1:1

01.04.2011 "Пахтакор” - "Насаф”  0:0

05.08.2010 "Пахтакор” – "Насаф”  2:0

05.06.2010 "Насаф” -  "Пахтакор” 1:1

25.10.2009 "Насаф” – "Пахтакор” 0:0

29.04.2009 "Пахтакор” – "Насаф”  2:0

25.08.2008 "Насаф” -  "Пахтакор” 0:1

30.06.2008 "Пахтакор” – "Насаф”  2:0

16.09.2007 "Насаф” – "Пахтакор” 0:1

27.05.2007 "Пахтакор” – "Насаф”  3:0

25.08.2006 "Насаф”-  "Пахтакор” 1:0

21.05.2006 "Пахтакор” – "Насаф”  2:0

25.09.2005 "Пахтакор” -  "Насаф”  2:0

16.05.2005 "Насаф” – "Пахтакор” 3:2

06.10.2004 "Пахтакор” – "Насаф”  2:1

26.04.2004 "Насаф” – " Пахтакор” 0:0

16.10.2003 "Насаф” – "Пахтакор” 0:1

15.04.2003 "Пахтакор” – "Насаф”  2:0

16.08.2002 "Пахтакор” – "Насаф”  4:0

15.06.2002 "Насаф” – "Пахтакор” 4:0

24.11.2001 "Насаф” – "Пахтакор” 1:2

13.03.2001 "Пахтакор” – "Насаф”  0:2

02.11.2000 "Пахтакор”  - "Насаф”  2:1

01.04.2000 "Насаф” – "Пахтакор” 1:0

05.10.1999 "Пахтакор” – "Насаф”  3:1

01.06.1999 "Насаф” – "Пахтакор” 2:1

09.11.1998 "Насаф” -  "Пахтакор” 2:1

29.05.1998 "Пахтакор” – "Насаф”  3:1

04.10.1997 "Пахтакор” – "Насаф”  4:3

13.04.1997 "Насаф” – "Пахтакор” 0:0

Эслатиб ўтамиз, "Насаф” – "Пахтакор” учрашуви 19 октябрь куни соат 17:30 да "Марказий” стадионда бошланади.



19.10.12 18:00   Олий лига     Бунёдкор -:- Навбаҳор


ЖамоаЎО
1
Просмотров: 389 | Добавил: gonch | Теги: CHEMPIONLIK, KURASH, UCHUN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: