Главная » 2013 » Апрель » 22 » “ДИДЛИ ВА ДИДСИЗ МАШҲУРЛАР”
16:56
“ДИДЛИ ВА ДИДСИЗ МАШҲУРЛАР”
Машҳурлар доим халқнинг эътиборида бўлганлиги боисдан ҳам уларнинг озгина ўзгаришлари тезда диққатга тушади. Ким қанақа турмак билан чиққанлиги, қандай либос кийганлиги, пардози айниқса, аёлларни беэътибор қолдирмайди. Буни яхши билган машҳурлар ҳам доимо ўзларига ярашадиган, чиройли либосларни танлашга, сочларини ҳам энг замонавий услубда турмаклашга, пардозни "ўрнига қўйиб” қилишга ҳаракат қилади. Хўш, улар буни қай даражада эплайди. Қуйида эътиборингизга "Дидли ва дидсиз машҳурлар”ни ҳавола қиламиз. Уларнинг рейтингини фольклор ва этник ўзбек либослари дизайнери Тохир Саидқуловнинг фикрлари ва кўп сонли мухлислардан келган мактублар асосида баҳолашга ҳаракат қилдик.
 
1-Ўрин Райхон:
Райхоннинг кийиниш услуби замонавий шарқ либосларини эсга солади. Қоматни бир маромда чиройли қилиб тутиб туриш жуда мураккаб. Райхон эса мана шу нарсани эплай олади. Қомати меъёрда бирдек бўлган одамга ҳар қандай либос ярашади. шу ўринда Райхонга ҳам. Бу хонанда тарихни унутмаган холда либос элементларидан тўғри фойдаланади. Қоматига мос либосни танлай билади. Ҳар бир қўшиғига мос кийинишга, клипларига мос ранглардан фойдаланишга одатланган.
 
2-Ўрин Шаҳзода:
Шаҳзоданинг ўз кийиниш услуби бор. Бу хонанда асосан европа услубида кийинишни маъқул кўради. Тўғри йўналишда, аксессуарларни тўғри танлаган холда тартибли кийинади. Ҳар бир қўшиғига, клипига ўзига хос либосларни танлайди. Агарда Шахзода ҳам миллий либосларга ёндашса,  мақсадга муавофиқ бўлади.
 
3-Ўрин Лола:
Лола кўпроқ Европа услубини ёқтиради. Шу кунга қадар бу хонанданинг либосларида миллий колоритни кўрмаганман. Лола ҳам тарихга озгина қайтиб ўзининг европалашган замонавий либсларига миллий безаклар берса яхши бўларди. Уни бошқа кўз билан кўришни хохлардик. Яъни, Лоланинг ҳам ташқи кўриниши жуда чиройли ва меъёрда. Унга ҳам миллий либсолар уйғунлиги жуда ярашади. Шуни эътиборга олса бўларди.
 
4- Ўрин Гулсанам Мамазоитова:
Гулсанам Мамазоитова миллийликни жуда ҳурмат қиладиган хонандалар сирасига киради. Бу хонанда либосларига миллий матоларни тўғри ишлатишга ҳаракат қилади. Доим либослар танлаш учун изланишда юради. Ҳар бир либоси қўшиқлариг мос келади. Фақат айрим ўринларда соч турмагига беэътибордек туюлади. Либослари билан бирга сочини ҳам миллийликка мослаштириб ёки замонавийлик билан бирга уйғунлаштириб турмакласа, янада яхши бўларди.
 
5-Ўрин Зиёда:
Хонандамиз Зиёда Европа услубида кийинишга ҳаракат қилади. Аммо бўйи бироз пастлиги учунми бу либослар уни экранда тўлароқ қилиб кўрсатиб қўяди. Зиёда миллий матоларнинг нақадар бой эканини, улар ёрдамида қанчалар гўзал либослар яратиш мумкинлигини унутиб қўяди.
 
6-ўрин Манзура:
Манзура шунчаки европа услубида эмас, замонавий европа услубида кийинади. Бу хонанданинг либосларга танлайдиган аксессуарлари ҳам замонавий Европача. Бу хонанда кийиниш борасида ўз танлаган йўналиши бор бўлишига қарамасдан, миллийликка ҳам бироз ахамият қаратса янада яхши бўларди.
 
7-ўрин Муниса Ризаева:
Бу хонандага офарин деса бўлади. Сабаби, кеча чиққан санъаткор бўлишига қарамасдан ўзгача йўналишдаги либосларда кийиниши билан эътиборга тушиб улгурди. Клипларида этник либослари тўғри ечим топган. Сурхондарёнинг миллий либосларидан ҳам, замонавий европа либосларидан ҳам фойдаланади. Доим изланишда, тақинчоқларга қадар сўраб, номини билиб олишга интилади. Либослар бўйича доим изланади. Ўз либсоларида замонавий ва миллий этник услубни уйғунлаштирган.
 
8-ўрин Амира Алибекова:
Бу хонанда ҳам яқинда эстрадамизга кириб келган бўлишига қарамасдан ўзининг миллий услубда кийинишга уриниши билан эътиборни тортади. У замонавий услубдаги либосларни миллий матолардан тиктириб кийишни ёқтиради. Замонавийлик билан миллийликни аралаштиради.
 
9-Ўрин Тамилла:
Тамилла замонавий европа услубида кийинишга ҳаракат қилади. Ёпиштирилган киприклар, баланд пошналар, тор ва елкалари либослардан фойдаланади. Умуман замонавий кийинади. Бироқ елкалари жуда очиқ кийиниши бизнинг эстрадамизга хос бўлмаган одат. Кийиниш борасида ҳамма гўзаллигини кўрсатишга ҳаракат қилади-ю, бироз бачканалашиб кетади. Озгина миллийликка эътибор қаратиши лозим.
 
10- Ўрин Рухшона:
Бу хонандага кийиниш борасида ёрқинлик етишмайди. Қандай либос кийишни истаётганлигини ўзи ҳам билмайди. Рухшонанинг гардеробига тушуниш қийин. Либос танлаш ва кийиниш борасида дидсиз дейиш ҳам мумкин. Ўз фикри йўқ.. Либосларида ўз йўналишига эга эмас. Рухшонанинг қомати чиройли, агарда яхши либосларни танлашни ўрганса  янада яхши бўларди.  
 
 
Муҳайё Мухторова тайёрлади.
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 386 | Добавил: gonch | Теги: “ДИДЛИ, МАШҲУРЛАР”, ДИДСИЗ, ва | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: