Главная » 2013 » Апрель » 22 » ДИЛСЎЗДАН СЕНСАЦИОН КЛИП!
19:01
ДИЛСЎЗДАН СЕНСАЦИОН КЛИП!


«NEW STAR- MEDIA» продюссерлик марказининг латофатли хонандаси Дилсўзнинг иқтидорига хеч кимнинг шубхаси қолмади. Айниқса "Озод шоу” дастурида шахсан Озодбек Назарбеков билан жонли тарзда дуэт куйлагандан сўнг профессионал санъаткорлар эътирофига хам сазовор бўлди. Ёдингизда бўлса айнан ўша дастурда Дилсўз чинаккам миллий йўналишдаги "Бегим” таронасини хам илк маротаба тақдим этганди. Ана энди ушбу таронага клип хам суъратга олинди. Клип режиссёри ўз ишининг мохир усталари Рустам Муродов хамда Мирмақсуд Охунов. Бундан олдинги "Мени эслама” клипи билан янгилик қилган Дилсўзни бу клипда хам танимай қолишингиз аниқ. Боиси Дилсўз чинаккам ўзбекона рухдаги имидж билан клипда намоён бўлади. Бу клип хамда қўшиқ орқали Дилсўзнинг махоратига яна бир бор аъло бахо берсак ажаб эмас. Сабаби қўшиқнинг ўзи хозирданоқ ўзининг мухлисларини топиб улгурди. 

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 186 | Добавил: gonch | Теги: Дилсўздан, СЕНСАЦИОН, КЛИП! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: