Главная » 2013 » Апрель » 22 » Фаррух+Зохидахон =Тўйлар муборак!
19:42
Фаррух+Зохидахон =Тўйлар муборак!


Ўзбек замонавий киносининг энг ёрқин вакилларидан бири, истеъдодли актёр хамда хонанда Фаррух Соипов хақида охирги пайтлар хар доимгидан хам кўпроқ гапиришмоқда. Бир тарафдан яхши бўлса бир тарафдан… хуллас нима бўлганда хам қизларнинг ёқимтойи Фаррухнинг хаётидаги бу қувончли кунни росманасига хамма интиқлик билан кутгани аниқ. Демак ва нихоят 17 Октябр санаси "Осиё Гранд” ресторанида Фаррух хамда Зохидахонларнинг никох оқшомлари бўлиб ўтади. Шоу- бизнес оламидаги бўйдоқлар сони яна биттага камайди деяверинг. Фаррухнинг кўп сонли мухлислари хамда сайтимиз жамоаси номидан бу икки ёшни чин дилдан муборакбод этамиз. Бахтли бўлинглар. Ниятимиз сиз қураётган оила шу қадар мустахкам бўлсинки уни хаётнинг шавқатсиз зарбалари хам хеч қачон буза олмасин. Тўйлар муборак!

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 216 | Добавил: gonch | Теги: =Тўйлар, Фаррух+Зохидахон, муборак! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: