Главная » 2013 » Апрель » 22 » Googoosha ижросидаги Round Run қўшиғига клип суратга олинди
17:23
Googoosha ижросидаги Round Run қўшиғига клип суратга олинди
 
Googoosha ижросидаги Round Run қўшиғига видеоклип суратга олинди. Тасвирга олиш жараёни 15-17 июл кунлари бўлиб ўтди. Уни АҚШлик режиссерлар суртга олишмоқда.

Шу йилнинг апрел ойида чиққан Round Run таронаси дунёнинг қатор мамлакатларида машҳурликка эриша олди. Googoosha нинг инглиз тилидаги илк албомидан ўрин олган ушбу қўшиқ АҚШ, Европа, Осиёдаги 100 дан ортиқ клубларда янграмоқда. Таниқли продюссерлар Ди-жейлар Razor N Guido ва DJ White Shadow ушбу қўшиқнинг миксларини яратишди. 

Унга ишланаётган клип устида америкалик режиссёрлар Ави Коуэн (Avi Cohen) ва иккинчи режиссёр Жон Коломбо (John Colombo) иши олиб боришмоқда. 

Уларнинг айтишича, суртага олиш жараёни жуда илиқ ва хуш-чақчақ руҳда ўтган. "Ўзбекистон ажойиб диёр. Бундай бағрикенг ва меҳмондўст одамларни ҳеч қаерда учратмаганмиз,- дейди Коломбо. Ҳар бир киши бизни ҳудди қадрдон одамидек уйларига таклиф қилишарди. Бу жуда ажойиб ҳолат. Ўйлайманки, биз ана шундай муносабатга яраша яхши клип ярата оламиз ва ижодимиз ўзбек ҳалқига манзур бўлади. 

Янги клипнинг август ойида эфирга чиқиши кутимоқда. 
 
 
 
 
 
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 296 | Добавил: gonch | Теги: суратга, ижросидаги, round, Googoosha, олинди, Run, клип, қўшиғига | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: