Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » IFFHS рейтингги: Клубларимиз пастлашди
20:08
IFFHS рейтингги: Клубларимиз пастлашди




МИСР: СТАДИОНДА 77 КИШИ ЎЛДИ


Бугун Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) жаҳон клублари февраль ойи рейтинг жадвалини эълон қилди. Унга кўра, рейтингдан мунтазам жой олиб келаётган мамлакатимизнинг уч клуби - "Насаф", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" клублари ўтган ойдагидан кўра бир неча поғона пастга "шўнғишди". 

Яъни, ўтган ой 98-ўринда қайд этилган Қаршининг "Насаф" клуби роппа-роса 100-ўриндан жой олган. Уларнинг ҳисобида ҳамон 124 очко мавжуд.

Олий лиганинг амалдаги чемпиони "Бунёдкор” ҳам 205-ўриндан 208га тушди. Шунингдек, "Пахтакор” ҳам 4 поғона пастлаб, умумий рейтингнинг 271-ўрнинни эгаллаб турибди.

Умумумий жадвал эса ўтган ойдаги билан деярли бир хил кўриниш ҳосил қилган. Ҳамон "Барселона” пешқадам, "Реал” эса каталонияликларни қувишда давом этмоқда. Учинчи ўринда Аргентинанинг "Велез Сарсфилд” жамоаси бўлса, Манчестернинг икки клуби навбатдаги ўринларни банд этган.



Манба: www.iffhs.de

МИСР: СТАДИОНДА 77 КИШИ ЎЛДИ


Кеча Мисрнинг Порт-Саид шаҳридаги футбол стадионида юз берган тартибсизликлар оқибатида 77 киши ҳалок бўлди. Бунинг ортидан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Маҳаллий «Ал-Масри» ва Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» клублари ўртасидаги ўйиндан сўнг мухлислар олушиви бошланиб кетган. Тахминларга кўра, бунга биринчи таймдан кейин «Ал-Аҳли» мухлислари илиб қўйган ҳақоратомуз плакат сабаб бўлган. Ўйин тугашини билдирувчи ҳуштак чалиниши билан 3:1 ҳисобида ғолибликни қўлга киритган «Ал-Масри» жамоасининг мухлислари майдонга отилиб тушишган. Улар нафақат рақиб жамоанинг мухлисларини, балки футболчилар ва мураббийларни ҳам дўппослашган. Айрим мухлислар пичоқдан, баъзилари пиротехникадан фойдаланган. Стадионда ёнғин келиб чиққан.
Полиция тартибсизликларга деярли аралашмаган, фақат қоҳиралик футболчилар ва уларнинг мухлисларини махсус машиналарда олиб кетиш билан шуғулланган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, тартибсизликлар оқибатида 77 киши ҳалок бўлди, 250 киши турли даражада жароҳат олди.
Ички ишлар вазирлиги тартибсизликларда қатнашган 47 кишининг қўлга олинганини маълум қилди.
Порт-Саид губернатори ва хавфсизлик бошқармаси бошлиғи истеъфога чиқарилди. Миср футбол федерацияси эса навбатдаги барча ўйинларни бекор қилди.
Бугун Қоҳирадаги Таҳрир майдонига юзлаб кишилар йиғилиб, майдонга олиб келадиган йўлларни беркитиб қўйди. Улар хавфсизлик кучларини Порт-Саиддаги воқеаларга атайин аралашмаганликда айбла, мамлакатнинг ўтиш даврида раҳбари – маршал Ҳусайн Тантовийнинг жавобгарликка тортилишини талаб қилишди.


7X7 GAZETASI

Просмотров: 738 | Добавил: gonch | Теги: Клубларимиз, рейтингги:, пастлашди, IFFHS | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: