Главная » 2013 » Апрель » 22 » Икки дўст бир футболчи, бири актёр. Оғир-енгил кунида ҳамиша бирга.
16:23
Икки дўст бир футболчи, бири актёр. Оғир-енгил кунида ҳамиша бирга.
Икки дўст бир футболчи, бири актёр. Оғир-енгил кунида ҳамиша бирга. Яқинда уларни бирга учратиб қолдик. Улкан режалари ҳақида гапириб қолишди.

Одил Аҳмедов: Ватанимиз шаънини ҳамиша ҳимоя қилиб, ўзбек футболи дунёда довруғ қозонишида бор маҳоратимни ишга соламан. 9-январда терма жамоамиз билан Дубайга учиб кетамиз. Янги ўйинларни янги ғалабалар билан якунлаймиз деган умиддаман.

Алишер Узоқов: 2012-йил жуда омадли якунланди. 2013-йилда ҳам энг яхши фильмлар яратишни ният қилдим.  Кези келиб, "Оскар”га ҳам етаман деган улкан орзуим бор. Ўзбек киноси дунё кинотеатрларини забт этишига ишончим комил. Ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қиламиз!

***

Клипларда ва кинода қиёфаси аримаётган актёр Умид Искандаровнинг реал ҳаётдаги ҳолатини кўриб, ҳайрон қолдик. Машҳур актёр 6-январ кунида бўлиб ўтган бир afterparty да ичгани ичган. Балки муаммоларга кўмилгандир, балки машҳурликнинг эркаликлари...Нима бўлганда ҳам одамлар олдида ўзини бундай эмин ушлаши атрофдан ғалати туюларкан. Алкоголга ружуъ қўйиб, зўр санъатини, машҳурлигини хор қилган Руслан Шарипов  наҳотки, бугунги айрим машҳурларга дарс бўла олмади?! Хулоса қилиш мавриди ҳали ҳам кеч эмас...Ранжисангиз ҳам, бир дўст бўлиб гапирдик қўйдик, Искандаров.

***

Зуҳра Солиева бор жойда нима бўлади? Тўғри топдингиз. Кулгудан бошқа яна нима?! Ажойиб табассумини улашган актриса ҳаётдан мамнун эканлиги, турмуш ўртоғи билан бахтли кун кечираётганини бот-бот гапирди. Шу ўринда Ёқуб Аҳмедовдан ўпкалаб ҳам қолди.

-Ёқуб Аҳмедовдан хафаман. Йўқ, халқ артистидан эмас, янги актёр Аҳмедовдан. Биласиз, сўнгги пайтда Ёқуб Аҳмедов ўзбек киносида анчайин кўзга ташланиб қолди. Майда роллардан бош ролларга ўтди. Ўзи суратга тушган фильмларнинг барчасига ўзи продюсерлик қилмоқда. Сўнгги икки фильмида мени суратга олишга ваъда берганди, бироқ, икки гал ҳам алдади! (Кулади). Сўнгги пайтда ижодимни кўролмайдиганлар кўпайиб қолганми, телефон рақамимни режиссёрлар излаб қолишса, айрим ҳамкасбларим беришмасмиш. Майли, ушбу кичик маълумотни ўқиб, ҳар ким ўзига яраша хулоса чиқарар.

Жасур
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 319 | Добавил: gonch | Теги: Икки, футболчи, кунида, Оғир-енгил, актёр., БИР, дўст, бирга., бири, ҳамиша | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: