Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » iPhone чўнтагида портлаб кетди
14:22
iPhone чўнтагида портлаб кетди
Дунёдаги энг оммабоп қўл телефонилардан бири  iPhone 4S чўнтакда портлаб кетди.
Финландияда бўлган ушбу воқеанинг видео ролиги маҳаллий телеканалларда намойиш қилинди. 17 ёшли Хенри Хелминен исмли йигит отасининг машинасидан тушади ва ишхонасига қараб кетади. Шу пайт чўнтагидан тутун чиқа бошлайди. Хенри дарров телефонни чиқариб отиб юборади ва у портлаб кетади. Бу воқеа хавфсизлик камерасига қайд қилинди. Хенри дарҳол iPhone ни ишлаб чиқарувчи "Apple" компаниясига мурожаат қилди. "3 ойдан буён бу телефонни ишлатиб келардим. Олдинлари ҳатто қизиб кетмасдиям. "Apple" телефонни тадқиқ қилишни бошлади" деди у. "Аввалига ўғлим чигарет чекяпти деб тушундим. Бироқ кўп ўтмай у бақира бошлади. Шу кун ҳар қачонгидан ишга бир соат олдин кетганди. Шу туфайли омон қолди, чунки бу пайтлари телефонини ёнида қўйиб ухлаб ётарди" деди отаси. Хенрининг қўли куйганлигини қўшимча қилди у. 2011 йилда Сиднейда ҳам худди шундай телефон портлаб кетганди.


Манба: darakchi.uz
Просмотров: 351 | Добавил: gonch | Теги: iPhone, кетди, чўнтагида, портлаб | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: