Главная » 2013 » Апрель » 22 » ҚИЗИҚ ШОВ-ШУВЛАР!
21:39
ҚИЗИҚ ШОВ-ШУВЛАР!


21 МАРТ: РАЙҲОН ПОЙТАХТДАГИ МЕҲРИБОНЛИК УЙЛАРИДАН БИРИДА ОШ БЕРДИ! БОЛАЖОНЛАР УЧУН ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВ, ОЙБЕК ВА НИГОРА, ЗИЁДА ВА РАЙҲОННИНГ ЎЗИ УНУТИЛМАС БАЙРАМ КОНЦЕРТИНИ ТАҚДИМ ЭТИБ ШОДЛИК УЛАШДИ!

***

21 МАРТ: АНВАР СОБИРОВ ДЕХЛИНИНГ ПАЛИКА БОЗОРИДА. ЭЛЧИХОНАДА БАЙРАМ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗГАНИ, ЭРТАГА ЖЎНАБ КЕТИШИ, ШУ МАҚСАДДА СОВҒА ХАРИД ҚИЛАЁТГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ!

JASUR HAMROYEV

________________________________________________________

***

Ёдингизда бўлса, "Лакатум” қўшиғини бир пайтлар хонанда Муҳриддин холиқовнинг укаси Ҳусниддин Холиқов куйлаган эди. Бу гал ушбу қўшиқ "Байрам" ижросида қандай жаранг сочяпти.Ким зўр куйлаганига ўзингиз баҳо беринг.

***

Ўзининг айтиши бўйича яқинда олтита —Чехия, Швеция, Италия, Германия, Австрия, Вена давлатларига ярим гастрол уюштириб, ярим дам олиб қайтган Собиржон Мўминовнинг "Сен томон” қўшиғига ишланган клип мухлисларига ёққанлиги боис, энди "Қалам қош ёрим” қўшиғига ҳам клип суратга олмоқчи. Клипни режиссёр Музаффарбек тасвирга олиб беради.

***

"Сенсиз қоламан сенсиз” дея кўнгилларни эзиб юборган Музаффар Абдуазимов "Гулзира” исмли қизлар ҳақида қўшиқ куйлаб, уларни хурсанд қиладиган бўлди. Мусиқасини Мусахон Нурматов ёзган. Айни дамда қўшиқ "Орият доно” радиотўлқинларида жарангламоқда. "Йиғламанг, сизга ярашмайди” қўшиғига эса клип суратга олишни мўлжаллаётган хонандага омад тиланг. Қўшиқнинг номига қараганда албатта, йиғлоқи аёллар учун бағишланган. Дарҳақиқат, азиз аёллар йиғламасин. Йиғлашга мажбур этган нарса ёки кимса, уларнинг кўз ёшига арзимайди. Арзигани эса йиғлатмайди, тўғрими?

***

ШАҲНОЗАБОНУ ҚУДАСИ БИЛАН ҚЎШИҚ ЁЗДИ!

"Қизалоғим”, "Қизим”... шу мавзуда куйлашдан хонанда Шаҳнозабону чарчамайди, шекилли? Худди шундан бошқа мавзу йўқдек. Лекин тан олиш керакки, хонанданинг қўшиқлари ўзбек эстрадаси талабларига жавоб бера олади. Бу гал ҳам Шаҳнозабону "Қизим” дея қўшиқ куйлади. Қўшиқнинг матн муаллифи Раъно Ярашева. Мусиқасини хонанданинг ўзи ёзган. Кўрамиз, иккинчи бор бу мавзудаги қўшиқни мухлислар қанақа кутиб оларкин? Эҳтимол, ушбу қўшиққа клип ҳам суратга олинар? Айтганча, Шаҳнозабону яқинда бир фильмга саундтрек куйлаганмиш. Фильмнинг номи ва уни ким суратга олганлиги ҳозирча сир.

БОТИР ҚОДИРОВ КИМНИ ИШОНТИРМОҚЧИ?

Эстрада оламида бирданига "портлаш” қилиб, қўшиқлари ва ширали овози билан бир зумда кўзга кўринган таниқли хонанда Ботир Қодиров яқинда Мусахон Нурматов мусиқаси, Наргиз шеъри билан яна бир қўшиқни куйлади. Қўшиқнинг номи "Ишон”. Қизиқ, хонанда бу қўшиқни куйлаб кимни, нимага ишонтирмоқчи? Иқбол Муҳаммад мусиқаси билан куйланган миллий услубдаги яна бир қўшиғига эса у тез кунларда клип суратга олишни режалаштиряпти. Клип тайёр бўлсин, қўшиқнинг номи ҳақида кейин айтамиз. Эътибор берган бўлсангиз, хонанда қўшиқларига клип суратга олишга унчалик аҳамият бермасди. Аммо, уддалай олса, омадини берсин.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 226 | Добавил: gonch | Теги: ШОВ-ШУВЛАР!, ҚИЗИҚ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: