Главная » 2013 » Апрель » 22 » ЯНА ҚУДАЛАР, ҚУДА-АНДАЛАР!
22:17
ЯНА ҚУДАЛАР, ҚУДА-АНДАЛАР!


"Олинг қуда, беринг қуда” – "Уйланиш 2” ми?!

"Уйланиш”, "Қора кўз”, "Тундан тонггача” каби хит фильмлар муаллифи Жаҳонгир Аҳмедов томошабинлар орасида оммалашиши кутилаётган яна бир комедияни суратга олишга киришди.

¤збекона муносабатлар, оилавий муаммоларни юмор билан очиб беришга уста режиссёр бу гал қуда-андачилик мавзусига кенгроқ қ урғу беришни мақсад қилган. Буни картина номидан ҳам билса бўлади: "Олинг қуда – беринг қуда”!

Бош ролларда: Алишер Узоқов, Нигора Исмоилова

Ролларда: Лола Элтоева, Хосият Ҳусанова, Матёқуб Матжонов, Муҳаммад Исо Абулхайров ва бу ижодий жамоа билан илк бор Мурод Ражабов...

Сценарий муаллиф: Жаҳонгир Аҳмедов

Ижодий жамоа ва фильм мавзуси билан танишиб, комедия "Уйланиш” ёки "Тундан тонггача” фильмларининг мантиқий давоми бўлса керак деган хаёлга бордик. Суриштирувларимиз шуни кўрсатдики, юқоридаги икки вариантдан биринчиси ҳақиқатга яқинроқ. Аммо... шундай бўлса, қани бу ерда Асал Шодиевю, Шоҳида Узоқова? Жаҳонгир Аҳмедовага худди шу савол билан мурожаат этганимизда у жавобни премьера олдидан беришини маълум қилди. Бу масала хусусидаги ойдинликни кейинга қолдирган ҳолда режиссёрга баъзи бошқа саволларни қаратдик.

- Айтинг-чи, фильмингиз, томошабин учун эски, сийқаси чиққан мавзу бўлиб қолмайдими?.. Ҳамма нарсада меъёр бўлгани яхши?

- Нега энди? Мен бундай ўйламайман, аксинча, томошабин ўзига яқин мавзуни ёқтиради. Қолверса, биз ҳар бир янги фильмимизда , энг кичик элеменларгача янгилик қилишга интиламиз. Агар шундай бўлмаганда, мухлислар эътиборига тушмасдик?

- Энди картиналарингиз бош ролида Алишер Узоқовдан бошқа актёрни кўрмаймизми?

- Бунинг ёмон томони йўқ. Алишер билан ишлаш жамоамизни тўла қониқтиряпти. Қолаверса, жаҳон таниган аксарият режиссёрлар ўзларининг мана шундай "омад туморлари” – доимий актёрларига эга. Лекин тажрибам ошиб, иккиланишлар барҳам топгач, бош ролда бошқа актёрларни ҳам таклиф қилиш ниятим бор?

- Янги фильмингиз томошабинга қайси жиҳати билан манзўр бўлади дея оласиз?

- Фильмни томоша қилганлар хоҳ ёш, хоҳ катта бўлсин, унда ўзига таниш, бошидан ўтказган воқаларни кўради, ҳис этади. Янги комедиямиз мана шу томонлама ўз мухлисини топишига умидимиз бор.



Мисс Сита.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 223 | Добавил: gonch | Теги: Яна, ҚУДА-АНДАЛАР!, ҚУДАЛАР | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: