Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Янги Мерседес автобусларининг биринчи партияси Тошкентга етиб келди
13:05
Янги Мерседес автобусларининг биринчи партияси Тошкентга етиб келди
Тошкент шаҳридаги № 8 автопаркда 25 та янги «Mercedes-Benz Conecto Low Floor» "Евро-3" стандартидаги автобусларни топшириш ва тақдимот маросими бўлиб ўтди.

«Тошавтобустранс»нинг молиявий масалалар бўйича масъул ходими Ўктам Муҳаммадиевнинг маълум қилишича, немис мутахассислари билан 1994 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келинмоқда. 

«Мустақиллик йилларида биз мазкур компаниянинг 1000га яқин автобусларини харид қилдик. Ўз навбатида йўловчи сонининг ортиши билан уларнинг сони доимий равишда янгиланиб турганини эътироф этиш жоиз. 2008 йилда биз таги ерга янада яқинроқ бўлган 200 та автобусга эга бўлдик, 2009 йилда кўчаларимизда ана шундай автобусларнинг яна 200таси юра бошлади. Бу йил замонавий Мерседес автобусларидан 100 тасини пойтахтимизга келтириш кўзда тутилган. Мана дастлабки 25 таси олиб келинди, қолганлари эса октябр ойи охиригача келтирилади», — дейди «Правда Востока» газетасига интервью берган Муҳаммадиев.

У шунингдек ушбу автобуслар 10та парк орасида тақсимланиши «8-сонли автобус саройи»га уларнинг 3 таси қолдирилишини ва янги автобуслар асосан шаҳар марказий кўчаларида қатнашини маълум қилди.
Просмотров: 343 | Добавил: gonch | Теги: Тошкентга, биринчи, Мерседес, янги, партияси, автобусларининг, келди, етиб | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: