Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » “Янги ўргимчак одам” прокатларда биринчи бўлди
14:16
“Янги ўргимчак одам” прокатларда биринчи бўлди
Бюджети 230 млн долларни ташкил этган "Янги ўргимчак одам” фильми АҚШ прокатида биринчиликни қўлга олди. Мазкур фильм бир йўла 4318 кинотеатрда намойиш этилиб, 6-8 июль кунлари 65 млн доллар йиғишга муваффақ бўлди, илк олти кунликда эса фильмнинг йиғими 140 млн долларни ташкил этди. 

Ўргимчак одам тўғрисида суратга олинган илк уч фильмнинг кўрсаткичлари бундан яхши бўлган, илк қис биринчи олти кунликда 144.2 млн доллар йиққан бўлса, иккинчиси - 180.1 млн доллар тўплаган, учинчисининг улушига эса - 176.2 млн доллар тўғри келган.

 Фильмнинг 58%ни эркаклар ташкил этган бўлса, 54% - мухлислари 25 ёш атрофдагиларни ташкил этди.

 Марк Уолбергнинг "Учинчиси ортиқча” комедияси (бюджети - $50 млн) 32.6 млн доллар билан прокатнинг иккинчи поғонасидан ўрин олди.

 Учинчи ўрин "Довюрак қиз” (бюджет - $185 млн)га насиб этди.

 Тўртинчи ўрин Оливер Стоуннинг "Ўта хавфли” (бюджет - $45 млн) фильми, бешинчи ўрин эса "Супер Майк” фильмларига насиб этди.




Манба: darakchi.uz
Просмотров: 935 | Добавил: gonch | Теги: “Янги, биринчи, ўргимчак, бўлди, одам”, прокатларда | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: