Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Япония таслим этилди! Тарихий ғалаба муборак!
18:31
Япония таслим этилди! Тарихий ғалаба муборак!
 
Нагоядаги "Тойота" стадионида Япония ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ЖЧ 3-босқич саралаш учрашувининг сўнгги туридан ўрин олган учрашув ўз ниҳоясига етди.

Унда Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи таркиби амалдаги Осиё чемпиони, сўнгги Жаҳон чемпионатининг чорак финалчиси, италиялик тажрибали мутахассис Альберто Заккерони бошқараётган, Европанинг кучли чемпионатларида тўп сураётган барча легионерлардан ташкил топган Япония терма жамоасини ўз тарихида биринчи марта мағлубиятга учратди.

Азизлар, биз Сизлар билан ҳозир тарихий ғалабаларни бошдан кечиряпмиз! Қувонинг, байрам қилинг, бу лаҳзалардан баҳра олинг!

Ҳа, бу ўйин амалда кўп нарсани ҳал қилмасди. Аммо... Рақибимиз бу ўйинга жиддий тайёрланганди. Биз Осиё грандини ўз майдонида минглаб мухлислар кўз ўнгида тиз чўктирдик. Бўларкан-ку!

Ҳали бу бошланаши! Ҳали ҳаммага... йўғэ, мана, ҳаммага кўрсатиб қўйдикку! Довруғимиз бутун дунёга таралди! Яша Шадрин! Олға, ўзбегимнинг ўғлонлари!


ЖЧ саралаш ўйини. 3-босқич
Япония - Ўзбекистон 0:1
Тарихий гол:
 А.Шадрин, 53
Япония: Эйжи Кавашима, Юто Нагатомо,  Ацуто Учида, Ясухито Эндо, Жунго Фужимото,  Шинжи Оказаки, Шинжи Кагава,  Ясуюки Конно, Майк Хавинаар, Макото Хасебе,  Мая Ёшида.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Ислом Иномов,  Анзур Исмоилов, Артем Филипосян, Станислав Андреев; Жасур Ҳасанов, Темур Кападзе,  Азизбек Ҳайдаров, Илдар Магдеев,  Александр Шадрин,  Баҳодир Насимов.

C - Гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1
Просмотров: 602 | Добавил: gonch | Теги: этилди!, муборак!, Тарихий, ғалаба, таслим, япония | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: