Главная » 2013 » Апрель » 22 » Йилнинг илк тақдимоти: “Ўхшатмасдан учратмас”
22:24
Йилнинг илк тақдимоти: “Ўхшатмасдан учратмас”



9-январь куни
пойтахтимиздаги "Киночилар уйи” ҳамда "Ғунча” театрида ёш, истеъдодли
кинорежиссёр Жавлон Шодмоновнинг навбатдаги янги картинаси "Ўхшатмаса
учратмас”нинг премьераси бўлиб ўтди.


 2011 йилнинг илк тақдимоти
бўлгани боисми, ёки фильм ижодкорларининг олдинги муваффақияти ("Шаддод
қиз”, "Кичкина хўжайин”) таъсирими, премьерага ташриф буюрувчилар
кўплигидан ярим зал томошабин фильмни тик туриб томоша қилди. 
Картинанинг юту²ини – ана шу тик оёқда туриб томоша қилган
мухлисларнинг эътирофидан ҳам билиш мумкин: улар зални яхши
таассуротлар билан такр этишди. Энди фильм ҳақида қисқача тўхталсак:


Сценарий муаллиф: Шукуржон Собиржонов


Постонавкачи режиссёр: жавлон Шодмонов


Бош ролларда: Алишер Узоқов, Нигора Исмоилова, Шаҳзода Муҳаммедова


Фильм жанри: комедия


Алоҳида таъкидлаш мумкин бўлган жиҳатлар:


*Картинада Алишер Узоқовнинг икки хил қиёфани маромига етказиб жонлантиргани;


*Фильм нафақат одамларни кулдириш
балки унутиб қўяётганимиз - инсонийлик хисларини эслатишни  мақсад
қилгани ва бунга маълум маънода эришгани. (изоҳ: аптекачи боланинг
нотаниш одамга қарзга дори бермагани ва ўша дорилар аслида ўз отасига
керак бўлгани (!)


*Воқеалар кетма-кетлиги ҳамда диалоглар яхши танланган.


Албатта, фильм камчиликлардан холи
эмас, бироқ унинг муваффақияти бу камчиликларни ёпиб кетишига ишончимиз
комил. Чунки бир сўз билан айтганда картина томошабинган ЁҚДИ!

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 254 | Добавил: gonch | Теги: учратмас”, тақдимоти:, ИЛК, “Ўхшатмасдан, йилнинг | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: