Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Ёнингиздаман-у, ёлғизман
18:06
Ёнингиздаман-у, ёлғизман
Ёнингиздаман лек, ёлғизман мана.
Азоб бормикан-а ортиқроқ яна,
Сиздан меҳр топмай кўксимда яра,
Оҳ куйган кўксимни муштлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.

Уволдур кўз ёши фарзандингизнинг,
Боқмасдан зорига дилбандингизни,
Охири уздингиз дил бандингизни,
Адолат яловин ушлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.

Кетмоғим кимларни балки шод этар,
Афсусла кимлардур балки ёд этар,
Бир оила бузилса тоғлар дод этар,
Кўзда ёш, лабимни тишлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.

Бахтимиз хатога алмаштирдингиз,
Меҳрингиз жафога алмаштирдингиз,
Шох эдим гадога алмаштирдингиз,
Кимнингдур кўнглини хушлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.

Биринчиси кўйлак, қолгани ямоқ,
Бириси олтин тахт, сўнгиси сабоқ,
Хатонгиз англайсиз келасиз бироқ,
Кечирмай кўнглингиз ғашлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.

Сўзларимни ёздим кўзимда ёшла,
Бахтли бўлармисиз ул "қалам қош”ла,
Яшанг кўксингизда аламли тошла,
Қайғулар шахрига бошлаб кетаман,
Мен сизни армонга ташлаб кетаман.
Просмотров: 577 | Добавил: gonch | Теги: ёлғизман, Ёнингиздаман-у | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: