Главная » 2013 » Апрель » 22 » Юлдуз концертлари “”Истиқлол” санъат саройида ўтказилмади. ?!
21:33
Юлдуз концертлари “”Истиқлол” санъат саройида ўтказилмади. ?!


Бу йил ҳам примадоннанинг мухлисларининг умидлари пучга чиқди. Хонанданинг апрел концертлари "”Истиқлол” санъат саройида ўтказилмади. Тан олиш керак, Усмоновачалик ҳам мазмунан бой, ҳам шоу тарзида яна ким ҳам концерт бера оларди? Ҳанузгача бу ҳақиқат ўз кучида қолмоқда. Бироқ, янги концерт дастури Москвадаги ватандошларимизга насиб этди. Концертда иштирок этган ҳамкасбларимиз маълумотларига қараганда, 5000 кишилик концерт залида икки кун мобайнида ҳам битта ўриндиқ ҳам бўш қолмаган! Юлдузнинг янги ва ўша қалбларга сингиб кетган севимли тароналари барча мухлислар билан бирга ижро этилиб, унинг аччиқ ҳақиқатларга тўла гаплари эса олқишлар билан қарши олинган. У "Керак эмас менга майдон” қўшиғини куйлашдан олдин кўзёш тўкар экан, мухлисларининг қалбини ҳам ларзага солган. Яна айтишларича, мухлислар орасида нафақат миллатдошларимиз, балки Ўрта Осиёнинг бошқа давлатларидан ҳам тингловчилари ташриф буюрган. Туркиянинг қатор телеканаллари суратга олган ушбу концерт дастури яқин кунларда Истанбул орқали бутун дунёга намойиш этилади. Яқинда яна бир шундай воқеа яқинда содир бўлдики, эшитиб ҳайрон қоласиз...Юлдуз билан боғлиқ ушбу янгиликни сайтимизда кутиб қолинг! Энг қизиғи, бу янгиликни ҳатто примадоннанинг ўзи ҳам билмайди, кейин билиб мухлислари қатори "”шок”ка тушиши аниқ! Жасур ҲАМРОЕВ

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 237 | Добавил: gonch | Теги: ?!, ўтказилмади., саройида, санъат, Юлдуз, концертлари, “”Истиқлол” | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: