Главная » 2013 » Апрель » 22 » Юлдуз Тошкентда, Жўраевларда не гап? Хусан уйланиб олди? Шахриёр сахнани тарк этадими?
21:31
Юлдуз Тошкентда, Жўраевларда не гап? Хусан уйланиб олди? Шахриёр сахнани тарк этадими?

Туркияда тўғридан тўғри эфирга узатилган 2 кунлик Москвада бўлиб ўтган концертни ўтказиб, хоним Ибрагимовна 2 апрель тонгда Тошкентга келди. 3 апрель куни эса хизмат юзасидан Самарқандга йўл олди. Тошкентда тахминан 11 апрельгача бўлиши кутилаётган Ибрагимовна "Дунё" клипини ўзи билан келтирганлигини айтишмоқда. Лекин бу клип устида яна озгина ишланиши мумкинлиги хам айтилмоқда. Шунингдек "Тик-так" клипи хам қайта монтаж қилинганлигини хабар беришмоқда.

-Хонанда Хусан қизиқ тарзда уйланиб олганлиги шоу-бизнес оламида гап бўлишига сабаб бўлди. Гўёки Лайло исмли шоу-бизнес оламида баъзи хонандаларга жуда хам яхши таниш бўлган қиз билан эру-хотиндек яшаётган эмиш. Хусан билан бу масала юзасидан боғландик:

Ҳусан: - (ҳайрон бўлиб) Ким айтди? Мен қариндошларимникида яшаяпман. Ишонмасангиз, келиб кўришингиз ҳам мумкин. Йўғ-ей, бўлмаган гап. Ҳазил-ҳузул билан ўртоқларим гапирган бўлишлари мумкин. Маълум вақт давомида, касал бўлиб, даволандим. Дўхтирлар кўчага чиқиш мумкин эмас, дейишган эди. Кўчада кўп юриш ва гапириш мумкин эмас дейишган вақтлар, дўстларимдан сал чекиниш қилдим-де. Ишим бўлмаса, кўчага чиқмай уйда бўлдим. Ана шу пайтларда, баъзи бир дўстларимни ўйлаб топган гаплари бўлса керак. Бир-иккиталари хафа бўлишган эди. Чунки, улар билан кўриша олмадим. Маълум вақтгача, ҳеч қаерга чиқмай, уйда бўлдим-да ахир. Лекин, ҳеч қандай қиз билан бирга яшаганим йўқ!

Лайло исмли қизни танийсизми?

- (ҳайрон бўлиб) Лайло? Лайло деган қизни таниганман. Лекин ҳозир у қиз йўқ. Янги йилдан олдин дўстона гаплашган эдим. Янги йилдан кейин кўрганим ҳам йўқ. Фарғоналик қиз эди, уйига кетган бўлса керак. Ҳозир гаплашмаяпман. Ҳамма санъаткорларда ҳам бўлади-ку, таниш қизлар. Жиддий ҳеч нарса йўқ эди.

- У қиз клипларда чиққанми?

- Йўқ, клипларда чиққан қиз эмас.
Мана шунақа гаплар... Яна ким билади дерсиз...


-Шахриёр сахнани тарк этиши ва бошқа давлатга умрбод кўчиб кетиши хақида гап тарқалди. Албатта бу хозирча миш-миш бўлади, лекин вақт ўтгач мана шу янгиликни бир эсларсиз.


-Шерали Жўраев ўз хонадонида яқиндагина мусиқий кеча уюштирди. Унда санъат арбоблари яна йиғилишди.

Эски хитлар билан бирга хозирда анчадан бери кутилаётган жуда кўп миш-мишларга сабаб бўлаётган янги альбомдан қўшиқлар хам ижро қилинди.

Шохжахон Жўраев ижросидаги "Зулайхо” қўшиғи одамлар орасида "Фариштагинам”дан кейин яна бир оммалашаётган таронаси бўлмоқда.

Зохиршох Жўраев 70 йиллар Шерали Жўраев томонидан куйлаган "Яна бахор қайтармикан?” қўшиғини қайта куйлади.

Мазкур таронанинг тарихи жуда аянчли ва бугунги кунгача окшор этилмаган. Бизга эксклюзив тарзда қўшиқ тарихи билан бўлишган Зохиршохнинг айтишига қараганда, ўша 70 йиллар Махбуб деган шоир бола институтда ўқиб юрган чоғлари, талабалар ётоқхонасида курсдош қизи мехрибончилик қилиб унинг иссиқ-совуғидан хабар олиб, хоналарини тозалаб туради. Йигит эса қиз мени яхши кўради деб ўйлаб уни пинхона севиб юради. 2-3 йил ўтиб бир куни қиз у болага таклифнома беради. Тўйини ўтказиб яна ўқишга қайтгач у йигитдан хабар олай деса "Яна бахор қайтармикан?” шеърини ёзиб қолдирганча ўзини осиб қўйган бўлади....

Шундан сўнг бу шеърни Шерали Жўраевга беришганида у қўшиқ қилиб куйлаган.

Зохиршох:

-Бу воқеани хис қилиброқ куйладим, бугунги замон ёшларига хам шу қўшиқ етиб келишини истадим.



Яна бахор қайтармикан сен қайтмасанг

Қушлар қўшиқ айтармикан сен айтмасанг...

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 203 | Добавил: gonch | Теги: Жўраевларда, Юлдуз, Хусан, сахнани, гап?, не, ОЛДИ?, Тошкентда, Шахриёр, уйланиб | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: