Главная » 2013 » Апрель » 22 » Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовага атаб қўшиқ куйлади
16:25
Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовага атаб қўшиқ куйлади
"Гулисан" номли қўшиқнинг тақдимоти Янги йил кечасида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Гулнора Каримовга бағишлаб қўшиқ куйлади. Бу ҳақда Sayyod хабар тарқатган. Юлдуз Усмонова «Гулисан» номли янги қўшиғини Янги йил байрами кечасида Гулнора учун совға сифатида тақдим этган.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йил 22 декабрь куни Тошкентдаги "Истиқлол" санъат саройида бўлиб ўтган M&TVA-2012 VII-миллий мукофотини топшириш маросимида Ўзбекистон ҳалқ артисти Юлдуз Усмонова танлов ҳайъати аъзоси таништирилди ва биринчи бўлиб залга таклиф қилинди. 31 декабрь куни "ТВ-Марказ" орқали мазкур маросимдан уюштирилган трансляцияда ҳам Юлдуз Усмонова йирик планда икки марта намойиш этилди. Синчков томошабинларнинг фикрича, бу яқин орада примадоннанинг катта саҳнага қайтишидан далолат беради.
Қолаверса, Юлдуз Усмонова ва Гулнора Каримова ўртасида илиқ муносабатлар мавжудлигини ҳам эътироф этиш зарур. Юлдуз Усмонова ижодини ҳурмат қиладиган Гулнора авваллари унинг Тошкентда берадиган концертларига ташриф буюрар ва хонандани гулдаста билан қутлар эди. Ўтган йили эса Юлдуз Усмонова ўзининг "Мендек севаоласизми?" мусиқий альбоми фотогалереяси ва бир нечта клиплари учун "Guli" либосларидан фойдаланди ва бунинг учун бренд муаллифига алоҳида миннатдорчилик билдирган. 



darakchi.uz
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 321 | Добавил: gonch | Теги: Юлдуз, Гулнора, Усмонова, куйлади, Каримовага, қўшиқ, атаб | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: