Главная » 2013 » Апрель » 22 » ЮЛДУЗ УСМОНОВА: "МЕН ШУНЧАКИ ЎЛМАЙМАН!"
16:17
ЮЛДУЗ УСМОНОВА: "МЕН ШУНЧАКИ ЎЛМАЙМАН!"
Мен шунчаки ўлмайман...

Юлдузнинг "Мендан мени сўрама” қўшиғида шундай қатор бор.  Бежизга куйламаган экан. Сабр қилди, ёрилди, фиғони фалакка чиқди...Охийри, барибир натижага эришди. Тўкис бўлмаса-да, бошланиши ёмонмас. 2005 йилда сўнгги бора давлат байрамларида финалга чиқди. 2007 йил унинг сўнгги яккахон концерти. Орадан йиллар ўтди. Тўғри, у ижоддан тўхтаб қолмади-ю, фақат барча ОАВ у ҳақда гапиришни тўхтатди.  Клиплар ва қўшиқлар хорижий каналлардан нажот топди. Элда яхши нақл бор: "Нимаики бўлса, бари яхшиликка!”.  "Жимжитлик” йилларида хонанда балки хато ва камчиликлари ҳақида бир баҳя ўйлаб кўришга имкон топгандир? Бу йиллар унга янги ғоя ва лойиҳаларни амалга оширишга кўмак бергандир? Нима бўлганда ҳам, унинг "сукунат” йиллари қаерда кечиб, қандай ижод қилганидан озми кўпми хабардормиз!  Куни кеча қулоққа чалинган бир янгилик сенсацияга айланиб кетди.  Ўзбек мухлислари соғинчига радиоканалда жаранг сочган ўша таниш ва юрак торларини чертгувчи овоз армуғон бўлди. Юлдузнинг "M&TVA-2012» тақдимотида ҳайъат кенгашида пайдо бўлганида яшин тезлигидек гап болалади: "Юлдузнинг йўли очилибди. Ана энди у концерт берармиш!”.  Нилуфар Усмоновага кўра, онасининг қўшиғи 102,7 FM тўлқинида янграган. Қувончи ичига сиғмаган қиз бу хушхабарни барча ижтимоий тармоқларда Юлдузнинг мухлислари билан бўлишяпти. Яна таъкидлайдики, бундай қувончга тўла онлар мухлисларнинг дуолари ижобат бўлаётганидир!

 

МАЙДОН ФИНАЛИДА УНИНГ СЎНГГИ ЧИҚИШИ...ЯНА ҚАЙТИШИНИ КУТАЁТГАНЛАР ТАЛАЙ!

 

Шу ўринда кичик бир хулоса:

Агар, Усмонованинг қўшиқлари радиоканалларда давомий жаранг сочса, кейин ойнаи жаҳонга ҳам бир туйнук очилиши мумкин.

Агар, ушбу ҳолат бир-икки ой давом этса, примадонна янги концерт дастурига киришади.

Агар, яна ҳамманинг қалбини дарзага келтирадиган тароналар куйласа, ўз-ўзидан  яна финалга таклиф этишади.  Қарабсизки, апрел концертлари яна Юлдузники.

Йилда белгиланган "собиқ давр”и – "баҳор концертлари”нинг қайтиши эса рақобатни янада кучайтиради. Тасаввур қилиш қийин эмас, "Истиқлол”да концерт бергудек бўлса борми, ташкилотчи компания кемтигини тўлдиради ё бир йилда бир нечта концертлардан ишлайдиганини битта мавсумда йиғиб олади, сарой эса жуда кичкиналик қилади...

Тўғри, Юлдузнинг характери оғир. Олов, яқинлашсанг куйдиради ҳам. Ўзи каби, тили ҳам бетакрор, аччиққина. Бир томондан ўйлаб қарасанг, унинг зоҳири билан нима ишимиз бор? Яхшими ё ёмон бошига қор тушса, ҳар галгидек ўзи курайди. Санъатига келганда, шунчаки лом-мим дея олмайсан!  Дилингни синдиргани-ю, қўполлигини ҳам кечиргинг келади...

Шундай экан, йўлинг очилгани рост бўлсин, "эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам” дея куйлаган аёл.

Жасур ҲАМРОЕВ
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 383 | Добавил: gonch | Теги: Юлдуз, Мен, УСМОНОВА:, ЎЛМАЙМАН!, ШУНЧАКИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: