Главная » 2013 » Апрель » 22 » "ЮЛДУЗНИНГ ҚЎШНИСИ"
21:50
"ЮЛДУЗНИНГ ҚЎШНИСИ"

Янги лойихам билан таништиришдан аввал машхурларни нишонга олишда энди снайпердан фойдаланиб, ниятимиз бошқа чора қолдирмай янада чуқурлашиш эмас.
Шунчаки қизиқ туюлса керак, машхурнинг қўшниси у хақида нима дейди?

Хамма алдайди тўғрими? Лекин машхурнинг ўзи ва "Қўнғиз боласини оппоғим" дегандек ота-онасига қараганда қўшнилари хақиқатга яқинроқ бўлса керак, нима дедингиз?

Хуллас "Юлдузнинг қўшниси" лойихамизни кутиб олинг!

Илк нишонимиз Шайхонтохур тумани Чор-су тарафларга қаратилади.

Актер Улуғбек Қодировнинг қўшнилари нима дейди?


Илк сонни бажаришга отланган Ферузага сўзни бераман:



Афсуски лойиҳанинг илк қаҳрамонлари, фикр билдирсалар ҳам, ўзларини номларини ошкор қилишни ҳоҳламадилар. Нима ҳам дердик, ҳар кимнинг ҳоҳиши ўзида. Демак, лойиҳанинг илк қаҳрамони машҳур актёр Улуғбек Қодировнинг қўшнилари!





Ўрта ёшли аёл Улуғбек Қодировнинг қўшниси: - Улуғбек ақлли-ҳушли, яхши йигит. 15 йилча олдин қўшни бўлиб кўчиб келишган эди. Кўз олдимизда катта бўлган. Болалигида, болалар билан эл қатори бирга ўйнарди. Оддий бола бўлган. Ҳозир эса Улуғбекни ўзи уйда кам бўлади, кўпинча кеч келади. Лекин, фақат ошна-оғайнилариникига ошларга чиқиб туради, уларни тўйларида хизмат қилиб дегандек. Уйда бўлганида, кўриб қоламиз. Лекин, доим сўрашади ва саломини канда қилмайди. Масалан, мен уни ҳеч ёмон тарафини кўрмаганман. Уйда бўлиб қолса, маҳалладаги болалар билан гаплашиб туради. Қўшни бўлиб ёнини олаётганим йўқ. Бу ерда 5 киши туришади. Оиласи ҳам яхши. Онаси Фарида опа ҳам маҳалла-куй тадбирларига қатнашади. Ўзи ҳам айтилган жойларга вақти бўлса, албатта чиқади. Артистман деб ўзини олмайди. Хизмат ҳам қилади оғайникиларида. Ҳеч ким билан сан-манга бормаган. Қариндош-уруғлари келиб туришади.





Кекса аёл Улуғбек Қодировни қўшниси: - Улуғбек яхши йигит, бу ерда оиласи билан кўчиб келиб, яшашаётганлигига 10 йилдан ошди. Болалигидан шу ерда оғайнилари билан тўполон қилиб, катта бўлган бола. Онаси ҳам жуда яхши аёл, артистлик қобилияти унга онасидан ўтган бўлса керак, оиласи ҳам яхши. Лекин ҳамма оилада бўлгани каби, бироз нотинчликлар ҳам эшитилиб туради. Аммо, Улуғбекни ўзи жуда яхши бола. Доим сўрашади. Уйида кам бўлади, энди барибир артист-да. Лекин, менга Улуғбекни кинолари ёқади. Ўзини кўриб қолсам ҳам, дуо қиламан. Баъзан қизлар келиб, биринчи қават бўлганига, деразасини тақиллатиб қочишади. Мухлисалари бўлса керак. Бир хиллари, ўзини кўриб қолишса, дасхат олиб, расмга тушиб кетишади.

          

Ўз исмларини ошкор қилишни истамаган бу қўшни аёллар, назаримда негадир, нимадандир чўчиган ҳолда, ўз шахсий фикрларини билдиришди. Уларни энг кўп ишлатган сўзлари "яхши” сўзи бўлди. Лекин, мен маҳалладан чиқиб кетаётганимда, бу лойиҳа ҳақида, деярли кўпчилик хабар топиб улгурганди. Демак, маҳаллани ҳам аҳиллигига ҳавас қилса арзийди менимча.

Феруза Фаттохова тайёрлади

sayyod

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 226 | Добавил: gonch | Теги: ЮЛДУЗНИНГ, ҚЎШНИСИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: