Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » КЕЧА ВА БУГУН КУРАШИ...КИМЛАР? ЭҲ, КИМЛАР ЭДИ КИМ...
11:14
КЕЧА ВА БУГУН КУРАШИ...КИМЛАР? ЭҲ, КИМЛАР ЭДИ КИМ...
ТАҚДИР ЎЙИН БОШЛАНГАНИГА ҚАНЧА БЎЛГАН БИЛМАДИМ-У, БИРОҚ, ТУРЛИ ДАВРЛАРДА, ЗАМОН ВА МАКОНДА ЎЗ ЮРИШЛАРИНИ ТУРФА КЎРИНИШЛАРДА ДАВОМ ЭТТИРМОҚДА...
Кеча "Сетора” эди, Бугун синган ойнанинг уч бўлаги...

Кеча байрам финалларида Примадонна эди, Бугун унинг ўрнида икки ярим бир бутун: гоҳо уёқдан бу ёққа судралиб юрувчи "қичқириқ овоз”ли хоним, гоҳо, тоборо "кучайиб” бораётган, роса омади чопган куйчи...

Кеча "Ялла” эди, Бугун ҳам "Ялла”. Фақат кеча ҳам ялқов эди, бугун ҳам шу. Бугуни эса кечаги машҳурлик эвазига кечаётган тирикчилик холос.

Кеча "Биринчи муҳаббатим”ни тарихга муҳрлаган буюк шоир, Бугун бир шишага боғланиб қолган нуроний...

Кеча Пекин Олимпиадасида донғи дунёга ёйилган машҳур спортчи Тангриев, Бугун Лондон Олимпиадасига "билиб-билмай” "ўт”ларга ўралашиб боролмай, катта тамға билан буюк шуҳратдан мосуво бўлган Абдулла...

Кеча "Улуғимсан, Ватаним” дея Ватан ҳақида қандай қўшиқ куйлаш кераклигини кўрсатиб қўйган Назархон, бугун у қаерда? АУУУУ?

Кеча вафодор, Бугун сотқин...

Кеча "Жонон бўламан”, Бугун қўшиқ қилиб куйланмаган нима қолди ўзи?

Кеча "Бу дунёда ҳамма ўғри”, Бугун ҳануз шундай...

Кеча афсонавий "Битлз”нинг "Кеча Бугун” альбоми бор эди, йигитлар "қассоб" образида намоён бўлган 12-альбом, миллионлаб мухлислар кечаю кундуз тинглаган альбом... Бугун гуруҳнинг ўзи йўқ...Кечанинг бугуни Бугунга тўғри келмайди.

Кеча Пирамидалар - Фиръавнлар ўзи учун қурдирган муҳташам "мозор", Бугун Мисрни боқаётган сайёҳлик пуллари, мумиёланган жасадлар қўлма-қўл бўлиб турли музейлардан жой олди, ўлик эгаларисиз ҳувиллабган пирамидалар эса томоша қилиш маскани...

Кеча ёлғон овоз билан оғиз қимирлатиб пул топиш иснод эди, Бугун Фаррух Зокиров бошлаб берган хатолик- фонограмманинг "қурбон”лари, аниқроғи, қулларининг саноғига етмайсиз...

Кеча оқ-қора рангда кўрсатадиган телевизори бор одам нақадар бахтли ва бой эди, ҳозир кадрлар зангори экрандан чиқишига ҳам сабримиз йўқ...Яқинда телевизор ичига кирмоқчи бўламиз!

Кеча ойлаб йўл юриб Каъбага етарди, тавбаю тазаррулар қилиб йиғларди, Бугун бир пайтлар текин бўлган мукаррам сафар ўз хоҳишинг билан боролмайсан...Сунъий навбат кутасан, яна пора сўрашади...Юракдан йиғлаб, тавбалар қилишни нархлаб қўйган одамлар иймон ва виждон тарозусини ҳеч кўрганмикан?


Кеча қоронғуроқ эди, Бугун ёруғроқ...

Кеча ва Бугун кураши давом этаверади. Сиз ҳам бирон нарса денг...

Жасур ҲАМРОЕВ

 
Просмотров: 388 | Добавил: gonch | Теги: БУГУН, ЭҲ, КЕЧА, КУРАШИ...КИМЛАР?, КИМ..., ЭДИ, КИМЛАР, ва | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: