Главная » 2013 » Апрель » 22 » КИНО ОЛАМИ: БАҲРОМ ЁҚУБОВ ЯНА БЕКИНИБ СУРАТГА ОЛАДИ...МИ?
23:00
КИНО ОЛАМИ: БАҲРОМ ЁҚУБОВ ЯНА БЕКИНИБ СУРАТГА ОЛАДИ...МИ?

Ўзбек киносида мистика жанрида
ҳозирги кунда ижод қилувчи ягона режиссёр Шавкат Жайрондир. Унинг "Руҳ”
фильми кўплаб томошабинларни даҳшатга солган. Фильмнинг иккинчи фасли
эса ундан-да баттар қўрқинчли! Ўз анъанасига содиқ қолган режиссёрнинг
навбатдаги фильми Ҳолливуднинг энг ваҳший картинаси "Пила”дан ҳам ўтиб
тушса ажабмас! "Етти инсон чангалида” деб номланмиш ушбу мистик фильм
премьерасига оз қолди. Хонанда Асилбек Неъматовнинг қайнотаси бўлмиш бу
режиссёр ишининг илк томошабинлари, яъни унинг оила аъзолари, куёви ва
қудалари қандай баҳо берар экан? Биринчи оммавий намойишдан сўнг
албатта уларнинг фикри билан ҳам қизиқамиз. Ҳозирча янги "қўрқув”ни
интизорлик билан кутамиз!


РАДИОБОШЛОВЧИ ҲАМ ЎЗИНИ КИНОГА "УРДИ”. НАВБАТ ҚАЙСИ СОҲА ВАКИЛЛАРИГА?


КИНОРЕЖИССЁРЛАР ЯНГИ РАҚИБНИ "СИНДИРИБ” ҚЎЙМАСА ЯХШИ...


Бугун ижодкорлар учун эркинликнинг
бағри жуда ҳам кенг. Кино суратга олиш учун режиссёр бўлиш шарт бўлмай
қолди. Шу соҳа учун қўлида дипломи бор ижодкор билан бир қаторда
бошқалар ҳам бемалол ўзини синаб кўриши мумкин. Ахир, марду майдон
дейдилар. Мана, катта кинога қадам ташлаш навбати радиобошловчиларга
ҳам етиб келди. Чақмоқ тахаллуси билан "Ёшлар” радиоканалида ўз
мухлисларига эга бошловчи янги картина устида тиним билмай ишлаяпти. Ё
бу унинг болаликдаги улкан орзуси, ё мўмай даромад ишлаш мумкин деган
ўй-хаёллар ғалаёни натижаси...Хуллас, Чақмоқнинг фильми "Ўхшаш ўзгалар”
деб номланади. Кўрамиз, картина тақдири ё кинобозорда ўрнини топиб
"ўхшайди” ё муваффақият қозонган картиналар қаторидан жой эгаллай олмай
"ўзга” бўлиб қолади. Ҳаммаси вақтнинг ҳукмида! Биз эса кузатамиз.


ДИҚҚАТ! "УЛФАТЛАР”НИНГ "ЎГАЙ УКАСИ” ЯРАТИЛМОҚДА!


РЕЖИССЁР Ё КУЛДИРАДИ, Ё КУЛГУГА ҚОЛАДИ!


Режиссёр Абдухалил Пўлатов янги
картина устида ишламоқда. Таъбир жоиз  бўлса, бу фильмни машҳур картина
"Улфатлар”нинг "ўгай укаси”га қиёслаш мумкин. Ахир, фильм жанри ҳам,
номи ҳам, услуби ҳам "Улфатлар”га жуда ўхшаш. "Қадрдонлар”! Бош
ролларда Муҳаммад Исо Абулхаиров, Санжар Шодиев, Кенжа Раҳимовлар.
Фильм ё кулдиради, ё кулгуга қолади. Бу ҳозирги хулоса.


БАҲРОМ ЁҚУБОВ ЯНА БЕКИНИБ СУРАТГА ОЛАДИ...МИ?



Сочларини ўстириб, мўйловларидан
воз кечиб, янги имиджи билан омма таниб, қўли билан кўрсатишларига
нуқта қўйишга эришаётган режиссёр Баҳром Ёқубов яна янги фильм устида
ишлаётгани ҳақида маълумот тарқалди. "Тарона Рекордс” билан
ҳамкорликдаги "Мажруҳ” фильми омадли чиққач, унга янги мадад ҳамроҳ
бўлгани, табиий ҳол. Бироқ, энг мушкули, исм-шарифини бекитишга мажбур
бўлган режиссёр олқишлар эгаси бошқаларга насиб этгани бўлса, не ажаб?
Бу гал ҳам шундай бўлармикан? Ҳозирча номаълум. Нима бўлганда ҳам, бир
тилак зоҳир: яхшилик бўлсин!


"ДАЙДИ”. БУ КИНОТЕАТРНИ ТАНЛАМАГАН КИНО!


Тележурналист, кино соҳасида бир
неча йиллик фаол ижод қилиб келаётган Шоира Рауфбоева режиссёрлик
борасида илк қадамларини "Лола” картинаси орқали ташлади. Отабек
Муталхўжаев, Мадина Мумтоз бош ролларни талқин қилган фильм
кинотеатрдаги намойишларида ғалаба қозонмаган бўлса-да, ТВ орқали
минглаб томошобинлар меҳрига сазавор бўлди. Шоиранинг кинодаги иккинчи
йирик қадами "Дайди”дир. Хўш, бу ҳақда унинг ўзи нима дейди:


-Учта кемтик бахтнинг бутун бўлиши
ушбу картина моҳиятини ташкил этади. Ҳозирча рол ижрочилари ҳақида ҳеч
нарса дея олмайман. Уларни сир тутмоқчи эмасман. Чунки, актёрларнинг
машҳурлигига қараб қизиқувчилар учун бу янгилик керак эмаслигини
биламан. Фильм телевизион томошабинларга мўлжалланган. Кинотеатрга
муҳтож эмас. Сабаби, бугун кинотеатрларга келувчи томошабинлар ёши 25
гача. Демакки, уларнинг кўпчилигини "Дайди”нинг мавзуси қизиқтирмайди.
Аслида улар учун жуда тарбиявий аҳамиятга эга. Ҳаётни тушунган ёшларни
ушбу картина эътиборсиз қолдирмаслигига ишонаман.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 269 | Добавил: gonch | Теги: кино, суратга, ОЛАМИ:, ОЛАДИ...МИ?, БЕКИНИБ, Яна, Баҳром, ЁҚУБОВ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: