Главная » 2013 » Апрель » 22 » КИНОМУХЛИСЛАРГА ДЕКАБР ОЙИДА ТАВСИЯ
22:46
КИНОМУХЛИСЛАРГА ДЕКАБР ОЙИДА ТАВСИЯ

Кино олами ўзгача. Бу оламда
кечаётган воқеа ва янгиликлар киносеварларни ҳеч қачон бефарқ
қолдирмайди. 2010 йил сўнгидаги декабр премьераларидан қуйидагилари
тавсия этилишга арзигулик. 



    


"Скайлайн” - киномухлисларни
довдиратиб, кўнглига шубҳа солиб қўйган "2012” картинаси ижодкорларидан
навбатдаги туҳфа.  Бош ролларда Эрик Бальфур, Скотти Томпсон, Дэвид
Зайас.  Фильм шиори: "Юқорига қарама”.


Махсусэффектларга бой фантастик
триллернинг ишқибозлари учун бу картина тугаётган йилда энг севимли
картина бўлса, не ажаб?


Дўстлар базмдан сўнг, ресторан
ойнасига ёрқин нур урилаётганини пайқашади. Ташқарига назар ташлашса,
кўчадаги одамларни юқоридан таралаётган ажиб бир нур тортиб
олаяпти...Ердан одамларни тозалашяпти! Тирик қолганлар эса ўзга
сайёраликлар билан курашиши керак!




 "Умидвор” -  Режиссёр Нагеш
Кукунурнинг драмаси. Бош ролларда  Жон Абраҳам, Сонал Сегал, Анита
Нэйр. Фильм шиори: "Унинг умиди кўплаб ҳаётларни ўзгартириши мумкин”


Рахул омад кулиб, 30 миллион рупий
ютиб олади. Севгилиси Нафисага эса шу пуллар эвазига нурафшон ҳаёт ваъда
бериб, унга турмушга чиқишини сўраётган маҳал  ҳушини йўқотади. Шифокор
эса унинг ўпкасида  ўсма аниқлайди. Рахулнинг 3 ой умри қолган...


Картинани томоша қилар экансиз,
кўзёшлар эмас, руҳий кечинмалар сизни ҳаёт, муҳаббат ва ҳислар уммонига
чорлайди. Севгилингиз қўлидан маҳкамроқ ва умид билан ушлашга ундайди.
Умид эса наинки сизни, атрофингиздаги кўплаб инсонлар ҳаётини
ўзгартириши мумкин.


 


Жасур ҲАМРОЕВ
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 282 | Добавил: gonch | Теги: ойида, ДЕКАБР, КИНОМУХЛИСЛАРГА, тавсия | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: