Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Латифалар
14:32
Латифалар
– Салом, мен қизимни синхрон сузиш тўгарагига бермоқчи эдим.
– Жуда вақтида келдингиз. Ҳозиргина бир қиз чўкиб кетиб ўрни бўшаб турганди.
* * *


– Яхши йигит, фирмамизга ишга киришдан олдин айтинг-чи, ёлғончимасмисиз, пора олмайсизми, ўғирлик қилмайсизми, ишга кеч келмайсизми?
– Бунақа хислатларим йўқ... Лекин фирмангизга кириш учун зарур бўлса ўрганишим мумкин.
* * *


Бир аёлнинг дафн маросими бўлмоқда. Марҳумани тобутга солиб олиб чиқишаётганида тобут эшик кесакисига урилиб кетди ва силкинди. Тобут ичидан инграш эшитилди. Мўъжиза! Аёл клиник ўлим ҳолатида экан, эшикка тегиб силкинганида тирилиб кетибди.
Аёл иккинчи бор дунёга келганини нишонлашди. Аёл яна 10 йил яшаб ўлди. Яна тобутга солишди. Олиб чиқишаётганида эри бақирди:
– Биродарлар, эҳтиёт бўлинглар! Эшик кесакисига урилиб кетманглар! Эшик кесакисига урилиб кетманглар!!!
* * *

– Айтинг-чи, Гавайида бўлганмисиз?
– Бўлганман.
– Канар оролларида-чи?
– Бўлганман.
– Ўзингизни қай бирида яхши ҳис қилгансиз?
– Билмасам... Ҳаммаси бир гўр, икковида ҳам хотиним ёнимда эди.
* * *

– Олдин хотиним мени кечаси арзимаган шитирлаш эшитилса ҳам ўғри тушди, деб уйғотаверарди.
– Хотинингга тушунтириб қўй, ўғрилар шовқин солмай ими-жимида иш битирашади.
– Буни айтгандим. Энди хотиним ҳаммаёқ тинч бўлганда ҳам мени уйғотмоқда.
* * *                 
Просмотров: 366 | Добавил: gonch | Теги: Латифалар | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: