Главная » 2013 » Апрель » 22 » Машҳурларнинг мактаб хотиралари
21:03
Машҳурларнинг мактаб хотиралари

Ҳамширани оёғини чалиб йиқитганман
Нигора, "Ниҳол” мукофоти совриндори:


— Мактабда тўртта опа-сингил бир ўқиганмиз. Биласиз, ҳар ўқув йилида йилига икки мартадан мактаб тиббиёт хонасида ўқувчиларни турли юқумли касалликларга қарши эмлашади. Ҳар чоракда шундай "укол” олинишини эшитганимда, мактабда ҳамширалардан қочиб юрардим. Бутун мактаб менинг ортимдан қувлаб чиқарди. Ҳамширалардан бирининг сочини тортардим, бирининг оёғидан чалиб йиқитиб, шиппагини олиб қочардим, яна бирини эса қўлидан қаттиқ ушлаб олганида чиқиб кетолмай қўлларини тишлаб ташлаганман. Охири катта опам тутиб олиб, уриб-уриб олиб келардилар. Кейин ўша жаҳлдор опам мактабни тамомладилар. Ундан кичиги эса икки томчи сувдек менга ўхшарди. Баъзи пайтларда ҳамшираларни алдаб менга қилиниши керак бўлган уколни ҳам ўзи олиб чиқарди. Хуллас мактабни битиргуним қадар деярли эмланмаганман десам ҳам бўлади. 


Битирув оқшомига бориш насиб этмаган
Улуғбек Раҳматуллаев, "Ниҳол” мукофоти совриндори:


— Битирув оқшомини ҳамма ўқувчилар ҳаяжон билан кутишади. Менда ҳам шундай бўлган. Оқшомдан бир неча кун аввал уйдагиларга янги шим, кўйлак, туфли олдирдим. Бир кун аввал ҳамма кийимимни чиройли қилиб дазмоллатиб, тахт қилиб қўйдим. Эртанги кунни орзиқиб кутардим. Дақиқа санаб кўзимга уйқу келмади. Тонг ҳам отди. Эрта тонгдан янги кийимларимни кийиб, сочларимни турмаклатиб, дўстим билан мактаб томон йўл олдим. Кўчада кетяпману, ўзимни гўё "чет эллик жентльменлардек” тутардим. Аммо бу қувонч узоққа чўзилмади. Йўлдаги ариққа шалоп этиб тушиб кетсам бўладими? Янги шим ҳам, туфли ҳам балчиққа қорилди. Ўшанда дўстимга "Сен боравер, мен кийимимни ўзгартириб ортингдан етволаман”, деб уни кузатиб юбордим, ўзим эса уйга қайтиб келиб хонамга қамалиб олиб ўтирганман. Хуллас, битирув оқшомига бориш менга насиб этмаган.



Анча одам билан муштлашганман
Умар Шамсиев, хонанда:


— Глеир номидаги мусиқа мактабида ўқирдим. Кўпчилик дўстларим ўзим қатори санъат соҳасини танлашган. Мактаб даврларимда синфмизда ўқийдигина Шаҳноза исмли бир қизни ёқтириб қолганман. Мендан ташқари уни биздан катта синфдаги бир бола ҳам яхши кўрарди. Бир куни ҳалиги қиз билан мактабни олдида кетаётсам ёнимдан ўша бола чиқиб қўлимдан попкамни олиб ерга улоқтирди. Ўашнда ҳалиги қизни олдида шунақанги уялдим. Эртаси куни аламига чидолмай бутун синфиздаги дўстларимни, маҳалладаги ўртоқларимни оёққа турғазиб ҳали болани кетадиган йўлини пойлаганмиз. Уйга кетаётган пайти эса ҳаммамиз бир бўлиб уни калтаклагандик. Бу жанжал жуда узоқ чўзилган. Эртасига у мени тутиб олиб урган. Уни эртасига эса мен уни... Хуллас мактабда бир қизни деб анча одам билан муштлашганман.


Манба: darakchi

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 208 | Добавил: gonch | Теги: мактаб, Машҳурларнинг, хотиралари | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: