Главная » 2013 » Апрель » 22 » “МАЖРУҲ" ФИЛЬМИ KIMNIKI? REJISSYOR SIRLARNI FOSH ETADI!
22:27
“МАЖРУҲ" ФИЛЬМИ KIMNIKI? REJISSYOR SIRLARNI FOSH ETADI!

Ҳар бир ижодкорни ўзини дунёси,
ўзини қарашлари бор. Ўзбек кино соҳасида долзарб мавзуларда фильм
яратиб томошабинни меҳрини қозонган Баҳром Ёқубов тўғрисида анча гап
сўзлар болалади, айланди. Ўзи эса жимлик ва сукунатда қолди.
Муштарийларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб таниқли
режиссёрни суҳбатга чорладик. Ўйлаймизки бу суҳбат сизни бефарқ
қолдирмайди.


-Бугунги кунда Баҳром Ёқубовни қаерда учратиш мумкин?


-Ҳар доимгидек мен ишга чанқоқман.
Бироз танаффус қилганимни боиси чет эллик хамкасбларимни ишлаш
услубларини кўриб, кузатиб ўзим учун тажриба орттирдим. Россия билан
Қозоғистон киносаноати қандайлиги мени қизиқтирди. Ижодимни кузатсангиз
танаффуссиз ишлаганман. Ўзимизни кинобозор билан солиштириб ўзим учун
катта дарс олдим. Очиғини айтадиган бўлсам технология томонидан бизни
ишимиз бироз суст бўлиши мумкин. Аммо ижодий томондан биз анча юқорида
эканлигимизни гувоҳи бўлдим. Бизда кино билан томошабин орасида
хамдўстлик бор. Мухлислар фильмни шунчаки эмас қизиқиш билан кўришади.
Россияда кўпроқ халқдан ажралган ҳолатда кино ишлашади.


-Қизиқ, фильм ишлаш учун маблағни қаердан олишади?


-Асосан уларда давлат томонидан
ажратилган пул ҳисобига. Кўпроқ кинофестиваллар учун фильм суратга
олишади. Фестиваллардан олинган Гран при, дипломлар уларни мукофоти
бўлиб қолади. 2009 йилда юздан ортиқ фильмлар ишлаб чиқилган бўлса
 шундан атиги иккитасигина ўзини ўзи оқлабди. Пример министр Владимир
Путин барча кино продюссерларни йиғиб ўтказган мажлисида шундай дедики
"биз сизларга ажратган маблағни оқламаяпсизлар, истеъдод маблағ йиғади,
маблағ истеъдодлиларни кашф этмайди” деди. Шундан сўнг уларда ҳам
томошабинларни экранга қайтариш қайғуси биринчи планга ўтди.


-Голливуд билан Болливуд киносаноатида биринчи ўринда пул топиш туради-ку.


-Таниқли режиссёр Роман
Поланскийнинг шундай гапи бор. "Афсуски бугунги киноимиз икки тоифага
бўлиниб қолди. Биринчиси кинофестиваллар учун, иккинчи тоифадагиси
тижорат фильмлари. Бу иккаласини орасида жарлик бор. Иложи борича шу
жарликни тўлдиришга ҳаракат қиламан” деган фикри мени дилимдаги гап. 


-Баҳром Ёқубов Ўзбекистонда ижод қилмас экан  деган гап сўзлар юрибди.


-Мен хақимда ҳар хил гап сўзлар
тарқалган. Буни биламан. Бу нотўғри фикр. Сценарий ёзилиш жараёни мен
учун энг қийин ва оғир пайт ҳисобланади. Янги фильм суратга олиш учун
тайёргарлик кўриляпти.


-Қандай вазиятларда ўзингизга ўзингиз кўп савол берасиз?


-Инсон шунақа жонзотки уни ички
дунёси ташқи дунёсига нисбатан жудаям кенг. Лев Толстой ҳам айнан шу
фикрни илгари сурган. Инсонни ички дунёсини тушуниш анча мушкул. Ташқи
дунёни кўриб баҳо бериш мумкин. Инсонни ичида кечаётган кечинмалар энг
мураккаб кечинмалар ҳисобланади. Агар инсон ўзига ўзи савол бермаса у
хаётдан тўхтайди.


-Қандай ҳолатда қилган хатоларингиздан афсусланасиз?


-Ҳар битта тирик инсон борки хато
қилиши мумкин. Хато қилмайман деган инсонни ўзи хато қилади. Ҳар битта
инсонни қалбидан ўтаётган ички кечинмаларини ўзи билади. Албатта мен
қилган хатоларимни тан оламан. Ва ўша хатоларни қайтармасликка ҳаракат
қиламан. Баъзан хато хатони чақираркан. Тушкунликка тушиб қолган пайтда
пешонада ёзилганини кўришга мажбурсиз. Фақат шундай ҳолатга
тушганингизда буни ҳис қилишингиз мумкин. Ўзингиз билан ўзингиз
суҳбатлашиб хатоларингизни тушуниб, хаётни орқага қайтариб бўлмаслигини
тушуниб етасиз. Ва билиб билмай қилган хатолар учун тавба тазарру
қиласиз.


-Қулоғимизга чалинган баъзи миш мишларга аниқлик киритсангиз. Гулчеҳра Эшонқуловага сиз уй олиб берганмисиз?


-Бу умуман нотўғри. Қаердан чиқади
бунақа гаплар билмайман. Гулчеҳра ўзини кучига таяниб меҳнатларини
ҳисобига уй олган. Кетма кет фильмларга тушганини ўзингиз ҳам яхши
биласизку. Қолаверса яхши гонорар олишидан ҳам хабарингиз бор. Айни
пайтда уни гонорари анча катта сумма эмиш. Қолаверса уни бошида ота
онаси бор. У ёлғиз эмас.


-Ўзингиз хақингиздаги бошқа миш мишларни ҳам инкор этасизми?


-Айнан қайси миш мишларни айтаяпсиз?


-Бунга изоҳ беришим шарт эмас деб ўйлайман.


-Сиз назарда тутган миш мишлар ўзини асосини топса шундагина тан олишим мумкин.


-Совуқ гаплар тарқалганда қандай ҳолатга тушгансиз?


-Биз ўзбек халқимиз. Дейлик
Россияда яшаганимизда бу гап сўзлар аҳамиятли бўлмасди. Бизда эса
кичкинагина гап филдек бўлиб кетади. Хаттоки ёқангизни ушлаб қоласиз.
Албатта бу гап сўзлар менга оғир ботган.  Агар инсон шундай оғир
дамларда ўзига ўзи куч тополмаса йиқилиб қолиши мумкин. Инсон иродали
бўлиши лозим. Мени айтмоқчи бўлган гапларимнинг хаммаси экранда. Агар
мен бирон бир хатойим билан томошабинларни ёмон йўлга бошлаган бўлсам
мен улардан кечирим сўрайман. Бу сўзлар мени дилимдан айтиляпти.
Шунчаки гаплар эмас бу.


-Баҳром Ёқубов энди тахаллус билан ижод қиларкан дейишяпти.


-Тахаллус билан ижод қилиш бу
ижодкорларга хос фазилат. Ҳар бир ижодкор ўзининг дунёқарашидан келиб
чиққан ҳолда ўзига мос тахаллус танлайди. Тахаллус ижодга қилишга тўғри
келса мен ҳам албатта шундай ҳам қилишимиз мумкин. Бу кўпроқ
вазиятларга боғлиқ. Хозир мен жиддий комедия жанрида янги фильм қилиш
хақида ўйлаяпман. Айни пайтда сценарий ёзиш ишлари кетяпти.


-Чет давлатларида кўп бўлдингиз. Ватан соғинчини ҳис қилган бўлишингиз табиий. Балки ватан мавзусида фильм ҳам ишларсиз?


-Ватан мавзусини мен бир томонлама
тушунишни мен ёқтирмайман. Ватан мавзусида мен соҳта фильм ишлашни
истамайман. Чет элга борганда менда ватан соғинчи уйғонмади деган
одамни сўзига ишонмайман. Ватан бу жудаям муқаддас туйғу. Бу муқаддас
хақида мен шунчаки қўл учида фильм ололмайман. Бу мавзуни очиб бериш
учун менда етарли манбаа йўқ. Қачонки мен ўзим хоҳлагандек бу мавзуни
ёрита олсамгина фильм олиб халқимга кўрсатишим мумкин. Ва албатта
кинозалда томошабин ёғилиб келиши шарт. Кинозалда фақат сиз билан яна
қайсидир журналист эмас оддий томошабин ҳам қизиқиб мазза қилиб томоша
қилсин. Экранда кўриб ватан туйғусини хис қилдим дея олиши керак. Айни
пайтда ватан мавзусида фильм ишлаш учун шогирдман. Бу мавзуни олдида
мен ўзимни ғўрман деб ҳисоблайман. Хали кўп китоб ўқишим, кўп изланишим
лозим.


-Миллат қаҳрамони сифатида ким хақида фильм қилган бўлардингиз?


-Жалолиддин Мангуберди, Ибн Сино,
Беруний каби буюк сиймоларимиз хақида фильм олишни жудаям орзу қиламан.
Ибн Сино хаётимизга ривожланишни олиб кира олган шахс.   Бунинг учун
жуда катта маблағ керак. Қолаверса тарихий фактларни бадиийлаштириш ҳам
керак. Бу нарсани хамма ҳам қила олмайди. Ибн Синони хаётини санъат
даражасида экранга олиб чиқиб унга жон бера олсам ва ўзимга ишонсам
шундагина бу ишга қўл урган бўлардим.


-Хориждаги қайси актёрларни фильмингизда кўришни орзу қиласиз?


-Голливвуддан Шон Конурен, ва
Болливвуддан эса Шоҳруххон, Карина Капур, Айшвария Райларни. Бу актёр
ва актрисаларга психологик образларни берган бўлардим.  Томошабин раҳми
келганидан эмас хайратдан йиғлашини хоҳлайман.


-Фильмга ном қўйиш ҳам
аҳамиятлими? Масалан "Зирапча” фильмингизни олайлик. Зирапча шунақа
нарсаки қўлингизга кириб қолса уни чиқариб олмагунингизгача азоб
беради. Сиз ҳам шундай нарсани бошингиздан ўтказмадингизми деб ўйлайман.


-Ҳар битта яратаётган фильмларим
бу мени хаётимни бир бўлаги ҳисобланади. Шундай экан албатта
хаётинигзга таъсири бўлади. Нафақат хаётингизга балки руҳиятингизга ҳам
таъсир қилади. Мен фильм яратаётганимда битта ғоя ёки битта фикрдан
келиб чиқиб ҳам фильм суратга оламан. Битта фикр менга қаттиқ таъсир
қилса ҳам шу нарса туртки беради. "Супер келинчак” фильмида мени асосий
қаҳрамоним келинчак эмас. У ерда асосий қаҳрамон бу қайнона. Мени онам
худди шундай инсон эдилар. Бирор ножўя иш қилсам уришиб турардиларда
кейин вой болам қорнинг очмадими мана буни еб ол дердилар.   


-Сўнгги сўз ўрнида мухлисларингизга нималар демоқчисиз?


-Мухлисларимни, томошабинларимни
меҳрини жудаям соғиндим. Энди улар учун янаям кўпроқ ижод қилмоқчиман.
Халқнинг меҳрисиз биз хеч ким эмасмиз. Шуни истардимки фильмларим
орқали томошабинларга нимадир бера олсам шу менинг энг катта бахтим.
Биз санъат аҳли фақат ва фақат томошабинлар, мухлислар учун ижод қилар
эканмиз, илоҳим бахтимизга улар доимо соғ ва саломат бўлишсин.  


-Яқиндагина катта экранда намойиш этилган "Мажруҳ” фильмини сизга алоқаси борми?


-Вақти келиб бу саволингизга албатта жавоб топасиз. Хозир хеч қандай изоҳ беролмайман.


-Хозирги ўзбек киносида энг катта муаммо нимада деб ўйлайсиз?


-Биринчи навбатда сценарийда. Иккинчи сабаби режиссюрада. Актёрларимизга эса гап бўлиши мумкинмас.


-Муаммо сценарийда дедингиз. Яхши сценарийни сиз қандай тушунасиз?


-Бир ёзувчи иккинчи ёзувчига
узундан узун мактуб ёзибди. Хатни охирида узрини айтибди. "Кечирасиз
дўстим, хатни узун ёзиб юбордим. Қисқа ёзишга ақтим бўлмади” дебди.
Шунинг учун яхши сценарий бу қисқа, лўнда ёзилган хат. Узун хатдан
томошабин зерикади. 


DEBON

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 242 | Добавил: gonch | Теги: REJISSYOR, KIMNIKI?, SIRLARNI, “МАЖРУҲ, фильми, FOSH, ETADI! | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: