Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Мен ёш бола эмасман...!
10:25
Мен ёш бола эмасман...!
Онам телефон қилдилар. Хар галгидей насихат қилишни бошладила. Нима қилишим кераклигини, қандай қилишим кераклигини. Уже бу сафар гапларини кўтара олмадим: -Она, мен уже 20 ёшдаман. Ёш боламасманку! Хадеб насихат қилавермен!

Шунчалар қизишиб кетганимдан, онамга бақириб берганимни билмай қолдим. Шунчалар ўдагайлаб бердимки, хатто онам индамай қолдилар. Ёнимга акам келдида, бир тарсаки туширди юзимга. Мен телефонни улоқтириб юбордимда, телевизор ёнидаги диванга бориб жойлашдим. Вақт ўтди ва мен жахлимдан тушдим. Шу вақт дўстм телефон қилди ва Онам оламдан ўтганлигини айтди.

Мен унинг гапларини охиригача эшитмадим хам. -Онам! Онажоним! Кўзларимга шашкатор ёш келиб, телефон трубкасини қўйганимча карахт бўлиб қотиб қолдим.

қулогимда эса онамга бақириб жеркиб бераётганим жарангларди. Кўзим олдида эса онагинамни табассумли юзи эди. Мен шу туришимда қотиб қолдим, томогим бўгилиб қолган, қалбим эзилиб, хаёлимда эса онажоним эди.

Ерга тизза чўкдимда, фарйод қила бошладим: - Аллохим, уни қайтариб бер! Жон Аллохим онажонимни қайтариб бер. Мени жонимни олақолгин! Илтимос Аллохим онамни қайтариб бер. Майли мени азобла, истасанг ногирон қилиб қўй. Аллохим онамни қайтиб бер!

Шунчалар бақириб йигладимки хонага акам кириб келди. қўлида телефон трубкасини ушлаб олганича: -Овозингни ўчир! - деб бақирди менга. -Нега ахмоқ каби бақирасан, онамни гапларини эшита олмаяпман!

Онамни? қотиб қолдим. Тезда телефон трубкасини окамни қўлидан тортиб олдимда: -Онажон??? Онажоним! Онам эса хар галгидек хотиржам ва ёқимли овози билан: -Ха болажоним-дедилар. Мен бошқа хеч нарса деёлмай колдим. Кўзларимдан шашкатор ёшлар оқиб кетти.

Дўстим менга телефон қилиб айтганида, унинг онаси ўлган экан. Мен эса чала эшитиб нотўгри тушунганаканман.

Мен хеч нарса деёлмай қолдим. Фақатгина шивирлай олардим холос: -Онажоним,мени кечиринг, қадрдоним, мехрибоним. Онам сўзларимни эшитиб йиглаб юбордилар: -Болагинам, хар нарса бўлсаям фақат сен йигламагин, жоним болам. Сени йиглашингни эштолмайман.

Мен йиглашда давом этардим. Узр сўраб тавба қилардим.

акам қўлимдан телефон трубкасини олиб хонасига кириб кетти. Мен эса хонамга кириб Аллохга ёлворишни бошладим. -Эй Роббим... Мени кечир ва менга ўхшаб онасига озор етказадиганларниям кечир... Онасига озор бериб онасидан айрилиб қолганларниям кечир... Онасини бир бора дийдорини кўришга зор бўлганларниям кечир... Онани қайтиб топа олмаймиз.

Эй йигитлар! Фарзандларингизни тарбия қилаётганда, ўз аёлингизни, онангизни эъзозлашга, хурмат қилишга ўргатинг. Ахир бу ўтар дунёку. Аллох хаммамизни тўгри йўлга бошласин. Амин.

Муаллиф:Мухаммад Абдувалиев

Men bulutni oq deb
yuribman,Yuragingiz buncha oq
Ona. O'zgayurtda ishlab
yuribman, Dunyomenga
o'yingoh
Ona! Qalaysandeb surasangiz
holim, Hargalgidek holim chog'
Ona.Kuzmunchoqlar kerakmas
mengaAlloh menga
kuzmunchoq
Ona!Ona duolariz asraydi
meni,kunglim mangu yashil
bog'
Ona! Ona yolgonlarga
urgatmagansiz,xaqni izlab
kunglim chog' Ona.Qaytgim
kelar
o'z uyimga goh,Soginch buncha
yomondur Ona! o'par tuproq
oyogingizni, tuproqmendan
baxtliroq ONA!!!!!
Просмотров: 416 | Добавил: gonch | Теги: эмасман...!, бола, ёш, Мен | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: