Главная » 2013 » Апрель » 22 » НАВБАТ ТАЛАШИШ ЁХУД “БИРРОВ”ДА ЎЗ ҚАДРИ ҚОЛИБ, МИКРОФОН ҚАДРИНИ ТИЛЛО ҚИЛАЁТГАНЛАР..
20:31
НАВБАТ ТАЛАШИШ ЁХУД “БИРРОВ”ДА ЎЗ ҚАДРИ ҚОЛИБ, МИКРОФОН ҚАДРИНИ ТИЛЛО ҚИЛАЁТГАНЛАР..

Яқинда "Самара” тўйхонасида юз берган бир воқеа 
Алишер Файзнинг хунобини қон қилгани кўпчилик оғзидаги муҳокама.


Ўзбек тўйларига янги хослик "бирров”лар кириши билан яна бир хослик роса русумга айланди: навбат талашиш! Микрофон қўлма-қўл бўлиб ўйинчоқ бўлдими? Йўқ қадри ошди! Тўй саҳнасида бирровлар ичида ким микрофонга навбат кутмасдан етишида ҳамма гап! Халқ артистларининг ё рейтинги юқори хонандаларининг кўзида сал пастроқ кўринган ҳамкасблари қўшиқ куйлаётган бўлса-да, мини дискини тўхтатиб, микрофонни "жаноби олий ё олиялари”га тутқазишга мажбур деган ёзилмаган қонунлар пайдо бўлгани янгилик эмас-у, кун сайин авж олаётгани хавфли. Ахир, бу муаммога дуч келмаган санъаткор сафи тугаб боряпти десак, ҳеч кимни алдамаган бўламиз! Яқинда "Самара” тўйхонасида юз берган бир воқеа Алишер Файзнинг хунобини қон қилгани кўпчилик оғзидаги муҳокама. Куёвнинг севимли хонандаси севимли қўшиғини айни тинглар чоғида Файзнинг олдига келиб қўшиқни тўхтатишни талаб этишиб, микрофонни примадоннага топшириш сўралганида, унинг аҳволини тасаввур қилаверинг! Тўғри, неча йиллик юлдуз келганда, ўзига яраша озми-кўпми мухлислар орттиришга улгурган хонанда ҳурмат кўрсатишга мажбур. Унда, "кичик” хонанданинг иззат мажбурлиги кимнинг бўйнида? Бу каби мисолларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Токи санъаткорлар ўртасида "ҳурмат ва иззат сулҳи” тузилмас экан, эл олдида уларнинг ўзаро беҳурматлиги ошиб бораверади. Қиссадан ҳиссани ўзингиз қилинг. Сиз қандай фикр бўлишасиз, бу борада? Ўйланг ва ўртоқлашинг, азиз ўқувчи!

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 211 | Добавил: gonch | Теги: “БИРРОВ”ДА, микрофон, қолиб, ҚАДРИ, ТАЛАШИШ, ҚАДРИНИ, ўз, НАВБАТ, ТИЛЛО, ёхуд | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: