Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Навоий вилоятини минглаб ҳашоратлар босди
12:27
Навоий вилоятини минглаб ҳашоратлар босди
Навоий шаҳри ва Навоий вилоятининг портали тарқатган хабарга кўра, олдинига улар унча кўп бўлмаган, кейин жуда кўпайиб кетган.

"Шаҳарда чироқ ёнган деразалар камаймоқда, одамлар уйларига яшириниб олган, чироқлар, компьютер ва телевизорларни ўчириб қўйишмоқда, чунки бу ҳашоратлар хирапашшадай кўп миқдорда ёруғ жойга ёпириляпти”, - дейилади хабарда. 

Зарафшон шаҳридаги Уй-жой коммунал бошқармаси (УЖКБ) раҳбарияти Навоий вилоят Ўсимликларни ҳимоя қилиш марказига Зарафшон, Учқудуқ, Нурота ва Қизилтепа туманлари ҳудудидан тўпланган икки турдаги этимологик материал аниқлик киритиш учун юборилди. У ердан материал Тошкентга, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўсимликлар ва ҳайвонот олами генофонди институтининг Умумий этимология лабораториясига жўнатилди.

Натижалар қуйидагича бўлди:

Биринчиси: - бу оч сариқ қўнғиз қайрағоч баргхўри – дарахтлар зараркунандаси.

Иккинчиси: - кичкина суваракни эслатувчи жигарранг-яшил қўнғиз – беда тахтаканаси, кенг полифаг – ҳаммахўр зараркунанда, у шаҳар ҳудудига йирик кўпайиш ўчоғидан шамол билан кириб келган бўлиши мумкин.

Хулоса: ҳашоратлар одамлар учун хавфли эмас, бироқ уларнинг кўпайишига йўл қўймаслик учун уларга қарши курашиш лозим.

УЖКБда айтишларича, қайрағоч баргхўрига қарши курашиш учун 400 кг "Nuril D" препарати ажратилди. Ушбу ҳашорат кўпайиш ҳудудида муваффақиятли тарзда йўқ қилинди. Худди шу препарат беда тахтаканасига қарши ҳам ишлатилди, бироқ натижалар салбий бўлиб чиқди. Энди УЖКБ маъмурияти НТМК Марказий руда бошқармаси билан биргаликда ҳашоратларнинг ушбу турига қарши курашнинг янги усулларини изламоқда.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ҳашоратлар безарар. 

Зараркунандаларни йўқ қилиш ишлари асосан кимёвий усулда (кучли заҳарли химикатлар қўлланилмоқда) ёки ўсимликларни илдизи билан кесиб ташлаш ва уларни личинкалари билан ёқиб юбориш усулида олиб бориляпти.
Просмотров: 441 | Добавил: gonch | Теги: босди, вилоятини, НАВОИЙ, ҳашоратлар, минглаб | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: