Главная » 2013 » Апрель » 22 » Назарбековнинг "Умид"ини тарк эта бошлашди...
21:30
Назарбековнинг "Умид"ини тарк эта бошлашди...

5 апрель соат 18.00 да «Алишер Навоий» (собиқ Панорама) киносаройида режиссёр Шамсиддин Исомовнинг "Умид...” фильмининг премьераси бўлиб ўтди. 



Катта зал саҳнаси бошқа фильмлар премьераларидан кўра, бошқачароқ тарзда, яъни саҳна четлари, гуллар билан безатилганлиги, томошабинлар эътиборини тортиб турарди. Премьерага келган машҳурлар хонанда Шоҳжаҳон Жўраев, режиссёрлар Иброҳим Расулов, Санжар Шодиев ва бошқалар ...



Фильм намойиши олдидан, саҳнага "Ўзбеккино” Миллий агентлиги” раҳбари Аъзам Ғиёсович Исҳоқов таклиф этилиб, сўзга чиқди.



Сўнг, томошабинларга фильм ижодкорлари таништирилди. Фильмда рол ижро қилганлар Миролим Қиличев, Сайёра Юнусова, Ситора Фармонова, Акмал Назаров ва бошқалар ....



Фильм режиссёри Шамсиддин Исомов сўзга чиқиб, фильм ижодкорлари ва томошабинларга миннатдорчилик билдиргач, Ўзбекистон Халқ артисти хонанда Озодбек Назарбековга сўз берилди. Озодбек Назарбеков ушбу фильмга саундтрек куйлаганлигидан ташқари, фильм продюсери эканлиги ҳам маълум қилинди.



Шундан сўнг, хонанда фильм саундтрекини саҳнада ижро қилди.



Ниҳоят, фильм намойиши бошланди.

Фильм 1980 йил воқеалари тасвирлари билан бошланиб, сўнг орадан вақт ўтганлиги кўрсатилади. Ҳаётийлик, инсонларга сабоқ бўладиган ҳолатларга урғу беришга ҳаракат қилинган. Заводда ишлайдиган отанинг фарзандга насиҳати, отанинг бевақт вафоти, рўзғордан қийналган онанинг фаррошлик қилиши (кўп фильмларда кўрсатилган ҳолат), орадан йиллар ўтиб, фарзанднинг ҳалол инсон бўлиб вояга етиши, унинг онаси ва ўз оиласига бўлган меҳр-оқибати, ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишга бўлган интилиши, унинг яқин дўсти, севгилиси билан боғлиқ ҳолатлар, фильмнинг бошланиш воқеаларидир.



Афсуски, ўзимга маълум сабабларга кўра, фильмни ниҳоясигача кўра олмадим. Шунинг учун ҳам, фильм ҳақида умумий хулоса айта олмайман. Ҳар қандай фильм ҳақида, холис баҳони доимо томошабинлар берадилар деб ўйлайман.

Лекин, ўзим чиқиб кетаётган вақтимда, чиқиб кетаётган баъзи машҳурларга ҳам кўзим тушди ва улардан сабабини сўраганимда, баъзилар "хизмати”, баъзилар эса "монтажи” борлигини айтишиб, фильмни охиригача кўра олмасликларини, бунга бироз вақтлари йўқлигини маълум қилишди.

Бундан ташқари, фильм намойиши вақтида баъзи томошабинлар томонидан, иш юзасидан ташқарига чиқиб қўл телефонида гаплашишлар, ҳамда бир неча марталаб ташқарига чиқиб келиш ҳамда, фильм ниҳоясига етмай, зални тарк этиш ҳолатлари ҳам юз берди. Бу балки томошабинларни жиддий фильмларни қабул қила олмасликларидан далолат эмасмикан, назаримда.

Феруза Фаттохова

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 199 | Добавил: gonch | Теги: бошлашди..., Умидини, Назарбековнинг, ТАРК, Эта | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: