Главная » 2013 » Апрель » 22 » Ойбек ва Нигора турмуш қуриши мумкин
16:04
Ойбек ва Нигора турмуш қуриши мумкин
 
Куни кеча Туркия сафаридан қайтган "Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора шу кунларда ижодга жиддий бел боғлашган.
Сўнги пайтларда ижодлари бироз сустлашган хонандалар бир варакайига 2 та янги йўшиқни мухлислар эътиборига ҳавола этишмоқчи.

Ойбек: "Оташингда ёқ” ҳамда "Омон-омон” номли қўшиқларимиз тайёр бўлди. Насиб қилса 25 май битирувчилар куни муносабати билан ҳам битирувчиларга атаб янги қўшиқ ёзмоқчимиз. Ўйлаймизки, бу қўшиқ улар учун рамзий қўшиқлар қаторидан ўрин олади.

Хонандаларнинг берган маълумотларига қараганда, айни кунларда юқорида айтиб ўтилган "Оташингда ёқ” номли қўшиққа трек йўналишда клип суратга олиняпти. Бундан ташқари уларнинг баҳор ойи нафосати акс этган фотосессиялари ҳам тайёр бўлган. Фотосессия Туркияда тайёрланган. Хонандалар ёз ойларида янги мусиқий альбомини ҳам мухлислари эътиборига ҳавола этишни режалаштирган. Шу йил улар турмуш қуришаркан, деган миш-мишларга эса тез орада ойдинлик киритамиз.







<<Barcha Fotosuratlarini Ko`rish>>
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 283 | Добавил: gonch | Теги: Ойбек, Нигора, қуриши, мумкин, турмуш, ва | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: