Главная » 2013 » Апрель » 22 » “ҚОНУНИЙ ЧОРА КЎРИШИМГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ!”
20:53
“ҚОНУНИЙ ЧОРА КЎРИШИМГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ!”

Фарруҳ Комилов анча асабий ҳолатда…

Фарруҳ Комилов: — Кўпчилик ҳамкасбларим мендан жуда қаттиқ хафа. Бир сўз билан айтганда, емаган сомсамга пул тўлаб юрибман. Мен ҳақимдаги гап-сўзларни рост ё ёлғонлигини текшириб кўриш мақсадида "Одноклассники” сайтига кириб, ўзимни — Фарруҳ Комиловни қидирсам, йигирматаси тахланиб турибди-да! Улар менинг номимдан "профил” очиб, ҳамкасбларимга қўпол муомала қилаётган экан. Бу ҳам етмагандек, баъзи дўстларимдан катта миқдорда пул ҳам сўраган. Ушбу гаплардан мутлақо бехабар эдим. Куни кеча тўйда хонанда Нилуфар Усмонова билан тўқнаш келиб қолдик. Сўрашсам, жаҳл билан кескин гапириб, ёнимдан ўтиб кетди. Кўпчилик одамдан "эй, қанақа одамсан ўзи, муомалангни тўғрласанг бўлмайдими? "Одноклассники”га кириб олиб, ҳар хил нарсалар ёзасан”, деган гапларни эшитяпман. Шуни маълум қилмоқчиманки, икки йилдан бери "Одноклассники” сайтида мен рўйхатда турмайман. Фарруҳ Комиловнинг номидан ўша сайтда "ҳунар” кўрсатаётганларга эса қонуний чора кўришга тўғри келади.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 219 | Добавил: gonch | Теги: ТЎҒРИ, ЧОРА, КЕЛАДИ!”, КЎРИШИМГА, “ҚОНУНИЙ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: