Главная » 2013 » Апрель » 22 » «Қора илон» яқинлашмоқда!
19:56
«Қора илон» яқинлашмоқда!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ташаббуси билан "Iqtidor” видеостудияси ҳамкорлигида "Қора илон” номли фильм суратга олинди...

Фильмда бугунги кундаги энг долзарб муаммолардан бири – гиёҳвандлик мавзуси очиб берилган. Ирода сустлиги сабаб бировларнинг таъсири ва зуғуми остида ожиз қолган Мансурнинг бошидан кечирган воқеалар фильмга асос қилиб олинган. Бу омиллар бахтли турмуш кечираётган йигитнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юборади. Мазкур фильмда Баҳодир Нишонов, Вазира Юнусова, Учқун Тиллаев, Маърифат Ортиқова сингари тажрибали актёрлар иштирок этишган. Продюсер Раҳимбой Жуманиёзов сценарийси асосидаги ушбу киноасар режиссёр Олим Сулаймонов томонидан суратга олинган. Бу фильм яқин кунларда катта экранларга чиқади.


darakchi.uz
Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 224 | Добавил: gonch | Теги: яқинлашмоқда!, «Қора, илон» | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: