Главная » 2013 » Апрель » 22 » Отажонов, Шахзода, Райхон, Шароф ва Севинч ...
21:32
Отажонов, Шахзода, Райхон, Шароф ва Севинч ...

22 апрель куни Moscow Arenaда Dj Smashнинг янги дастурдан иборат ажойиб концерти бўлиб ўтади. Концертда Dj Smash машхур хориж продюсерлари билан хамкорликда ёзилган ўзининг янги альбомини тақдим этади. 
Юлдузли мехмон сифатида бу шоуда Terri B иштирок этади, шунингдек махсус мехмон хонанда сифатида Dj Smash бизнинг Шахзодани таклиф этган.
Шахзода ва Dj Smash биргаликдаги сахна кўриниши шоу-балет кўринишида бўлади. Умуман мазкур концерт-шоу йилнинг энг қизиқ шоуларидан бўлиши кутилмоқда.

22 апрель куни Moscow Arenaга шошилинг! - дея хабар бермоқда Шахзоданинг иккинчи ўзбек тилидаги  

-Шароф ва Севинч тўғрисидаги маълумотларни энди алохида эшитмасак керак. Шароф Муқимов янги "О, Лайли" қўшиғига чет элда клип суратга олдирмоқчи. Унда Шарофнинг рафиқаси Севинч рашкчи аёл образида намоён бўлишини ва қўшиқ хит бўлишига ишонишини Шароф хабар бермоқда. Хм.. Нима учун "О, Севинч" эмас?


-Бугун 1 апрель куни Райхон ўзининг болакайлар учун мўлжалланган медиа марказини очилиш маросимини ўтказади. Тасаввур қиляпман қанча одам бу куни уни алдашга харакат қилишини. 1 апрель қилиб хали бу маълумот хам хазил бўлса-я? Демак, очилиш бўлиб ўтгандан кейингина батафсил хабар берармиз.



-Фонограммадан жонли ижроси аъло бўлган Жахонгир Отажонов нихоят  ижодда ястланиб ётишни бас қилган холда май ойида концерт дастурини тақдим қилишни бошлаб юборган.
Концерт тўғрисида шахсан мен учун батафсил маълумотни ўзини кераги йўқ, негаки хақиқий санъат намунасидан бахраманд бўлиш учун етарли бўлган жонли ижро унинг концертида бирламчи.
Олдинги концерт дастуридан ёзиб олинган жонли ижродаги қўшиқлари бугунги кунгача радиоларда фонограммасига қараганда кўпроқ қўйилиб келинмоқда. Бу йилги концертдан хам жонли ижродаги тароналари аксарият хонандаларга намуна сифатида анча вақт "айланииб" туриши турган гап.
Концертда Жахонгирнинг санъаткор қариндошлари хам иштирок этиб у билан дуэт куйлашади.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 233 | Добавил: gonch | Теги: Севинч, ..., ШАРОФ, ва, Райхон, Отажонов, Шахзода | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: