Главная » 2013 » Апрель » 22 » Озодага нима бўлди? Шахзода яна ўзбек "прома"сида, Нилуфар экстрим она.
20:50
Озодага нима бўлди? Шахзода яна ўзбек "прома"сида, Нилуфар экстрим она.


-Шахзода ва Улуғбек Қодиров ижросидаги "Мажрух" фильми сотувга чиқди. Хозирда лицензитон дискларни "Нирвана" дўконларидан сотиб олиш мумкин. 

"Жоним" гурухи қизлари устида продюсерликни хам олиб бораётган Шахзода янги "Ёқасан" қўшиғига клип суратга олишни бошлади. 19 июнь куни суратга олиш ишлари бошланади ва хабар беришларича мазкур клипга "массовка" сифатида европа кўринишидаги йигит ва қизлар йиғилмоқда.

Мабодо кўринишингиз "европейский" бўлса 19 июнь куни клипда суратга тушишингиз мумкин бўлар экан. Биз билан боғланган Шахзоданинг фан клуб аъзолари мазкур клипда иштирок этиш учун истаганларга телефон рақамини тақдим этишди: /+99897 758-66-11/

Шахзодани Россия твларида ва у ердаги ютуқлари хақидаги янгиликларидан хабардор бўлар эканмиз негадир халқда хамон уни Россияда дея адашишмоқда.

Россия каналлари фақат "прямой" эфирда ишламайдику! Ё бизни машхурларимиз хар куни эрта тонгдан Марказ ТВга қатнаб кун бўйи ўша ерда яшашадими?

Нима бўлса хам Шахзода русийзабон промаси билан ўзбек мухлисларини хам унутмаган холда, ўзбекча тароналар куйлаб уларга клип олаётгани қувончли хол.

-Нилуфар Усмонова санъат оламидаги энг экстримал она! Янги чақалоғи билан тоққа чиқиб, парашютдан ўғли билан сакраётган экан деб ўйлагандирсиз?))
Гап шундаки Нилуфар ёз ойи бўлгани учун хар куни кечки пайт чақалоғи ва тўнғич ўғли билан кўчага чиқиб...оёғида ролик конькида чақалоғини коляскасини судраб сайр қилмоқда. Бу холатни суратга олиб тақдим этишга харакат қиламиз.


-Озода Саидзодага нима бўлди? Мана шу саволни хар хил кўринишда сўнгги пайтлар нафақат шоу-бизнес оламида балки оддий халқдан хам эшитяпмиз. Бунга сабаб унинг рус тилидаги интервьюси ва унга бириктирилган видеолавхаси сабаб бўлмоқда. Яқин кунлар тўлиқ тури тақдим этилади дея ёзилган бу видеолавха дархақиқат хаммани шок холатига туширди.
Саволлар албатта жуда кўп. Нима учун? Нимага керак? Қаердан бундай маълумотлар? Сабаб? Ва хоказо.
Мазкур масала бўйича хозирча хеч қандай маълумотга эга эмасман, худди сизлар каби ўзим хам шокдаман.
Куни кеча Озода шифохонага ётқизилганлигидан хабардор бўлдим. Айтишларича жаррохлик бўлимида. Лекин хар қандай тажовуз ёки тан жарохати хақидаги барча миш-мишларни инкор қиламиз. Яқин кунлар у билан боғланишга харакат қиламиз.

БОНУС янгиликЧА: Кеча 13 июнь эрта тонгда Тошкент аэропортида Россия юлдузи Тиматини Тошкентдан учиб кетаётганини Наврўз радиоси бошловчиси, "Джуманджи"даги хамкасбим Отабек кўриб қолган.
Айтишларича Тошкентга шахсий (частная вечеринка) маросимга ташриф буюрган экан.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 195 | Добавил: gonch | Теги: экстрим, она., Ўзбек, БЎЛДИ?, НИМА, Нилуфар, промасида, Озодага, Яна, Шахзода | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: