Главная » 2013 » Апрель » 22 » ОЗОДБЕК “МИЛЛИЙ ЭСТРАДА ҚИРОЛИ”ГА АЙЛАНИШГА УЛГУРДИМИ?
20:32
ОЗОДБЕК “МИЛЛИЙ ЭСТРАДА ҚИРОЛИ”ГА АЙЛАНИШГА УЛГУРДИМИ?

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Озода Саидзода ва шу каби бир неча санъаткорларнинг саҳна ҳаёти "кома”да қолмаганида, Озодбек Назарбековнинг рейтинги бугунгидай даврталаб бўла олиши мумкинми ё йўқлиги ҳақида айрим давраларда мусобаҳа боради. Яна кимдир, бу тақдир ишлари, айнан Озодбек Назарбеков каби санъаткорларнинг ижодига замон талаби ошиб боргани нур устига аъло нурлиги ҳақида тўхтамлар айтилади. Бошқа биров, ош бўлмаган дастурхонда шўрвага ҳам шукур қиласан, дейди. Озодбек Назарбековнинг бозори олчи, бугун. Катта рекламаларсиз ҳам, кичик санъати жўғрофиясини кенгайтира олди. ТВдаги шоу жараёнига ҳам чипталар талаш, бир ой концерт берганида ҳам саройнинг 4200 талик қизил ўриндиғидан биронтасини ҳам бўш қўйишмайди (бўш кўрмайсиз!). Шахсан мен Озодбекдаги камсуқумлик, камтарлик ва инсонийликни қадрлайман. Қўшиқлари оммалашиши борасида ҳеч қандай фикрим бўлмаса-да, ён атрофдан унинг ижросидаги бир-икки қўшиқларни яхши ва оммабоп дея мулоҳаза билдиришади. Агар, бу йилги ижодини олсак, "Синишимни хоҳлади кимлар?” деган таронасини кўп гапиришади. Ҳатто, қўшиқчилик борасида янгича услубда куйланган дея мақташади. Қўшиқ мазмунидан, у санъатда кўп зулм кўрганини англайсиз. Аслида ҳам шундаймикан? Бу тарона Назарбековнинг юрак исёними ё бундай қўшиқ кўпроқ хос бўлган бошқа бир ҳамкасбларининг дардини англаб куйинганими? Реал қарасак, айни пайтда "Озодбек! Озодбек! Озодбек!” дея жар солаётганлар миллион-миллион одамлар... Ҳамма жойда унинг номи! Аввало, Яратганнинг ишлари бўлса, қолгани халқники! Гоҳ семириб, гоҳ озиб, сочи тўкилиб, юзига ажинлар лашкар тортаётган бу халқ артисти эл тилида айтганда, "Бугунги ўзбек санъати эгасига, қироли”га айланиб бормоқда. Унинг миллий эстрада санъатида йўлбошчи кўришимизда қанчалар маъно бор? Озодбекнинг ютуқлари ва камчиликлари борасида сиз илғаган қандай хулосаларингиз бор? Сизларнинг маслаҳат ва танқидларингиз балки хонанданинг ўзига ҳам асқотиб қолар! Нима дедингиз?  

Жасур ҲАМРОЕВ

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 216 | Добавил: gonch | Теги: УЛГУРДИМИ?, АЙЛАНИШГА, ҚИРОЛИ”ГА, эстрада, “МИЛЛИЙ, Озодбек | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: