Главная » 2012 » Ноябрь » 19 » Ozodbek Nazarbekov 15 kunlik konsert beradi!
20:03
Ozodbek Nazarbekov 15 kunlik konsert beradi!

O'zbekiston Respublikasi Xalq artisti Ozodbek Nazarbekov 2012 yildagi konsert dasturi uchun tayyorgarlik ko'rmoqda. Xonandaning yakkaxon konsert dasturi bu yil 15 kun davomida bo'lib o'tishi rejalashtirilgan. Albatta, "Istiqlol" san'at saroyida!
"Xush keldingiz" deb nomlangan ushbu konsert dasturi 6 apreldan to 20 aprelga qadar har kuni soat 19:00da bo'lib o'tadi. Konsert dasturida albatta kutilmagan sovg'alar ham bo'ladi. Shunday ekan, konsert dasturiga tushishni istovchilar hozirdanoq chiptalar harid qilishga oshiqishlari aniq.


"ИСТИҚЛОЛ”ДА БЎШ КУН ЙЎҚ. КИМНИНГ КОНЦЕРТИГА БОРГАН АФЗАЛ? 

Ишонасизми, йўқми, жорий йилнинг концертлар мавсумида яъни, июн ойигача бўлган даврда "Истиқлол” санъат саройида биронта бўш кун йўқ! Концертлар, концертлар...Концертларнинг кўпи машҳурларники, бироқ, кетма-кетлик, чипта сотиб олувчиларни ўйлантриб қўяди. Кимнинг концертига бориш керак? 9 йил давомида "Севишганлар куни” рамзига айланган 14 февралда ўтказилажак Бобур таваллудига бағишланган мусиқий кечагами ё аввалига концерт бўлмаслиги билан ҳамманинг эсини чиқариб юборган Райҳоннинг кунлари ўзгартирилган юбилей шоусига, Мамазотованингми, Қодировникигами ё шу икки юлдуз концертларига режиссёрлик қилаётган Саъдулла Абдуллаевнинг оммабоп лойиҳаси "Сен азиз ва муқаддассан, аёл”га? Февралда "Ҳандалак” яхши кулдирадими ё "Қаҳқаҳа”? Тоҳир Содиқовнинг бу йилги лазер-шоусига нима дейсиз? Яна навбатда бир ой Назарбековнинг концерти кутиб турибди. Ундан сўнг, Шаҳзоданинг 7 кунлик катта саҳнага қайтиши ва Жаҳонгир Отажоновнинг навбатдаги жонли ижроси (ўтган йили 6 йиллик танаффусдан сўнг икки кунлик жонли концерти билан ҳаммани лол қолдирган хонанда рейтингини яна тиклаб олди!). Ҳаммаси майли, чипта сотиш муаммоси-чи? Чипта олди-сотдиси билан шуғулланувчи Максимнинг (фамилиясини сир тутади) қуйидаги қизиқ маълумотларни келтиради:

-Райҳонга ҳар доим талаб бўлган. Бироқ, чипта топиш муаммо. Гулсанамга ҳам талаб бор. Ботир Қодировга қийин бўлса керак. Қизиқ, у бизда шу қадар машҳурмикан? Озодбек 30 кун концерт берса, 30 кунига ҳам талаб бўлади. Навбатда туриб чипта сўрашади. Қойил қолиш керак. Нечта чипта олсам, ҳаммасидан фойда кўраман. 14 феврал тушунчаси, "Севишганлар куни” энди сўнади.

Яна бир чиптафуруш Саидахон (ими ўзгартирилган)нинг фикрича, у фақат ва фақат Юлдузнинг концертларини кутмоқда. "Тўғри,-дейди гапида давом этиб, у – Тирикчиликни Озодбекнинг 30 кунлик концертида ҳам қилаверамиз. Бироқ, Усмонванинг концертларига ҳеч нима етмайди! Ўзим чипта харид қилиб, мириқиб дам олмоқчиман. Уни тўйда ҳам кунора кўрамиз. Бироқ, концертларидаги маданий ҳордиқ бошқача-да.”



ФАКТЛАР



Ғуломжон Ёқубовнинг баҳорни бошлаб берувчи икки кунлик концерти омадли ўтишига шубҳа йўқ. Ахир, хонанданинг продюсери концерт қўйиш бобида "устаси фаранг” мақомига эга! )



Ўзбек хонандалари концерт қўйиш бобида рекорд ўрнатиш учун битта мавсумда 31 та яккахон концерт бериш керак. Бу эса Озодбекдан бир қадам олдинга ўтиш дегани! Ҳозирча бу борада Юлдуз Усмоновани ўйлашдан бошқа тахмин йўқ. "Истиқлол”нинг ёзгача бандлигини инобатга олсак, куздан умидлар бисёр! )



"Уммон”га, Шохруххонга талаб қандай деб ўйлайсиз? Алишер Файзга-чи? Дарвоқе, Турдиев шундоқ ҳам майда концерт беряпти. Клипларида нозланишни бас қилса бўларди, шу хонанда. Кўзини сузгани сузган...



Қодиров боплайди! Аллақачон, боплади ҳам. Бировлар унга навбатдаги тошларни қанлай отишни режалаштиргунча, у янги яккахон концертини режалаб бўлди. Олдинда имтиҳонни кўнгилдагидай топшириш қолди. Барибир, эзгулик ғалаба қозонади деб шуни айтишса керак!



Адҳам Солиев "Қашқадарёдан Сурхондарёга” дея бир гув этиб ёнганди, пув этиб ўчиб қолди. Яна ёниш илинжида янги яккахон концертини куни кеча тугатди. Афсус, бесамар кетди. Ёнишга гугурт, мухлисларнинг "меҳр гурурт”и топилмади. Ярим залнинг ярми концертнинг ярмидан чиқиб кетди! Ҳадеб, лок бўёқларини реклама қилиб концерт бериш ярамайди-да, Солиев! Ё қамчи босишни ҳамкасбингиз Раҳимовадан ўрганинг! Тўйда бошига отилган кесак ўчини кимларнидир "пойтахтлик олифталар”га менгзаб, (бироқ ўзининг аллақачон олифтага айланганидан хабари йўқ) зарда қилган Ҳосила "Истиқлол”да қандай концерт беришни ўргатар, балки!



Хуллас, шундай хуш ва нохуш маълумотлар. Ҳар бир санъаткор ўзича ҳақ. Ҳар бир мухлис ҳам. Фарида Афрўз таъбири билан айтганда, ҳар биримиз ўзимизни бундай ҳақ санайверсак, Ҳақнинг ўзи ҳам ҳайрон қолаверади! Муҳими, қилаётган ишларимиз яхшилик бўлсин ва яхшилик учун хизмат қилсин!

Жасур ҲАМРОЕВ

Просмотров: 754 | Добавил: gonch | Теги: kunlik, 15, Ozodbek, konsert, beradi!, Nazarbekov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: