Главная » 2013 » Апрель » 22 » OZODBEKNING HECH KIMGA AYTMAGAN SIRLARI
22:35
OZODBEKNING HECH KIMGA AYTMAGAN SIRLARI

"Юракларда сир яширин”


Ўтган умрим кўз олдимда кинотасма
мисол айланмокда... Хаёт накадар шафкатсиз, у шиддат билан одимламокда.
Ўйлаб карасам, кечагина Шахрихонни чанг кўчаларида ўйнаб юрган бола
эдим. Мактабда бирон-бир байрам ёки тадбир бўлса синфдошларимиз билан
йигилиб, кандай ўтказишни ўйлардик. Ташкилотчилик кобилиятим бўлса
керак, синфдошларим мендан фикр сўрарди. Жуда ахил эдик. Кўшнимиз Мирза
деган бола бўларди. Уйимизни орка девори уларни уйига уланиб кетган
эди. Девордан ошиб, бир-биримизникига ўтардик-да, мазза килиб ўйнардик.
Болалигим шуларни уйида ўтган десам хам бўлаверади. Мактабдан келишим
билан Мирзанинг ёнига ошикардим. У рус тилига ихтисослашган мактабда
ўкирди. Ёшиям мендан катта эди. Негадир жуда кўп жанжаллашардик. 
Бўйлари баланд бакувват бола эди. Мени хар доим урарди. Калтак еганимда
аразлаб, хафа бўлиб кетардим. Эртасига уришганимиз эсимиздан чикиб яна
бирга ўйнаб кетаверардик. Кўнглида кири йўк бола бўлган. Мен аразчи
бўлганман. Гапирмай кўйсам xам узр сўраб уйимизга келаверарди. Мактаб
пайтимни эсласам то саккизинчи синфгача умуман имтихонларга
кирмаганман. Факатгина саккинзинчи ва ўнинчи синфларида давлат
имтихонини топширганман. Қолган пайтларда яхши ўкиганим учун
имтихонлардан озод килишган. Имтихонда бир биридан кўчиришлар бўларди.
Аммо мен xеч кимдан сўрамасдан бир  хафта олдин каттик тайёрланиб
ўзимни кучим билан аъло бахога топширардим. 13-14 ёшларимда санъатга
берилиб, ўкишим бироз сусайганди. Шунинг учун олтин медал ололмаганман.


  


"Муxаббатимга етишолмаганман”


Бир-бирига муxаббат кўйиш бу
инсоннинг калб амри. Севгини оркасидан эсанкираб, хамма нарсани унутиб,
хаётдан воз кечиб севиб колиш мени табиатимга хос эмас. Ўспиринлигимда
шундай боскичдан ўтганман. У туйгулар мен учун майдонга олиб чикиб
гапириладиган гаплар эмас. Ўйлаб карасам кайсидир маънода ўша киз кам,
мен хам бахтлиман. Уни хам ўз оиласи, бола-чакаси бор. Менинг хам
аёлим, жондан азиз фарзандларим бор. Менимча, Лайли-Мажнун даражасига
бориб севишмаган бўлсак керак.


"Устозимни излаб...”


 Ўша пайтларда мен Мухриддин
Холиковни ашаддий мухлиси бўлганман. Мен учун ўрнак бўладиган шахс эди.
Доим у кишига  таклид килардим. 1992 йили феврал ойида Ботир Зокировни
хотирасига багишлаб Республика бўйича  эстрада танлови эълон килинди. 
Тошкент Давлат Маданият институтига ўкишга кириш учун хамда шу танловга
катнашиш максадида пойтахтга келганман. Бу танловга устозим Толибжон
Зокировни укаси Икбол ака билан келгандим. Биринчи турдан муваффакиятли
ўтдим. Танловда Фаррух Зокиров каби устоз санъаткорлар жюри
бўлиб ўтиришганди. Иккинчи тури апрель ойларида ўтказилишини айтишди.
Тошкентга борсам, Мухриддин Холиков билан кўришиш дилимга тугиб
кўйгандим, шунинг учун у кишини дуосини олмокчи бўлдим. Шахрихонлик
Маъруф исмли гижжакчи ака концерваторияда ўкирди. Ўша пайтларда Маъруф
ака Собиржон Мўминов билан хамкорликда ишларди. Тошкентда каерга
боришимиз керак бўлса, бизга йўлбошчилик килган. Мухириддин Холиковни
уйларига олиб боришни Маъруф акадан илтимос килдим. Бордик, уйида йўк.
Икки- уч кун катнадик хам тополмадик.  Поездга билет олиб кўйганман.
Сўнгги умид билан охирги куни хам келдик. Улар билан кўришиш учун
алохида тайёрланган эмасманми. Улар ижро килган кўшикларни ўзимни
овозимда ёзиб олгандим. Кўришсам эшиттираман деб. Келсак, яна йўк.
Акалари Шахобиддин ака бор экан. Максадимизни айтганимиздан сўнг
кўлимдаги кассетани олиб:


  — Ўзим эшиттираман кечки пайт келсаларинг соат 6.00 да уйда бўлади, — деди. 


Пойтахтга келиш...


 Соат 6.00 да яна келдик...
Хаяжондан оёқларим қалтирарди... қўрқувдан юрагимнинг дуккулаши
эшитилиб тургандай, гўё. Мухриддин Холиқовнинг хамма созандалари
йигилган. Абдувохид ака (шофёр)ни машинасида мен ёзиб келган кассетани
баланд қилиб хаммаси эшитяпти. Шамсиддин Холмуродов, Хусниддин
Холиєовлар хам бор эди. Маъруф ака таништирганда, хамма менга каради.
Озгин, коп-кора боламан.


— Ростдан ўзинг айтгансанми,
алдамаяпсанми, — деб сўрашди. Хаяжонланганимдан гапимни зўрга топиб
гапирдим. Мухриддин Холиковдан эса дарак йўк. Менга хазил- хузул килиб
туришганида юкори каватдан Мухриддин ака тушиб келди. Машинани
магнитафонида янграётган кўшикни эшитиб кетма-кет кайтариб кўйдирди.


 — Менга ўхшаб айтадиганларни бир
иккитасини кўрувдим. Лекин бунакасини биринчи эшитяпман. Ўзимга ўхшатиб
айтибди-я. Мусикаларини инобатга олмаса, эшитган одам Мухриддин
айтибди, деб ўйлайди, — деди-да мени ёнига чакириб. — Сен пойтахтга
кел. Тошкентга келсанг ўзим ёрдам бераман.


Адашмасам бир соатча гаплашиб турдик.


—    Мактабни тугатибсан, 19 ёшга кирибсан. Энди ёш бола эмассан. Ўзинг учун ўзинг харакат килишинг керак, — дея маслахат берди.


 Уйга бориб Мухриддин Холиков билан гаплашдим десам хеч ким ишонмаган. Дадам катъий кароримни кўриб:


—     Майли, борсанг бор. Факат
ўйлаб иш килгин. Қаргани кетишини эмас, келишини кўр, деган макол бор.
Шахрихонга кайтганингда бирор нарса билан кайтмасанг ўзингга яхши
бўлмайди. Уятли бўлиб коласан. Агар муаммога дуч келсанг,  уйга
кайтгин, — дея кайта-кайта тайинлади.


Йиглатган кечалар


Пойтахтга келганимдан сўнг ишонч
хосил килиш учун акам келиб устозим билан гаплашиб кетди. 1992 йил
Мухриддин акага шогирд тушган бўлсам, 1993 йил устозимни Алпомиш санъат
саройида берган концертларида сахнага чикканман. Мухриддин акани Ахмад
исмли Ургутлик шогирдлари бўларди. Шуни "Қизгина” номли кўшигини
айтгандим. 1994 йил "Истиклол” саройидаги концертида "Кетма кетма”
билан "Келей ёрим” кўшикларини айтиб чикканман. Унгача устозни
хизматларини килиб доим ёнларида бўлиб нима иш бўлса килиб юрганман.
Оркага кайтиш хакида умуман ўйламаганман. Мухириддин Холиковни олдида
юришни ўзи мен учун катта имконият эди. Ўшанда Шукрулло Исроилов хам
бор эди. Доим бирга бўлардик. Баъзида кечаси осмонга караб иккаламиз
хам орзу килиб ётардик. Хаттоки йиглаб, бир-биримизни овутган
кунларимиз хам бўлган.


"Хаммаси мехнатим эвазига”


Инсон мехнати ва олдинга интилиши
оркали нимагадир эришиши мумкин экан. Бугунги эришаётган
муваффакиятларимни кўриб, санъатга кизикишим пайдо бўлганда буни
оркасида  обрў, давлат, мансаб турганини билмаганман. Бунака
орзу-хавасга эга бўламан, деб санъаткор бўлмаганман. Ички хохишим мени
ўз холига кўймаган. Бошка иш килишга кўлим бормаган. Ёшлигимда
дурадгор, пичокчи, косиб, нонвой, хаттоки кассобга хам шогирд
тушганман. Кўпрок косиб бўлиб ишлаганман. Адашмасам икки ой
катнаганман. Бизни Шахирхонда энг бой одамлар косиблар хисобланган.
Бойлик, пул топиш максадида касб танлаганимда зўр косиб бўлардим.
Бугунги атрофимга келиб кетадиган шогирдларга назар ташласам уч ойда
Озодбек Назарбеков бўлиб колишни истайди. Келаётганларни аксариятини
ёши 25-30 ларга якинлашиб колган. Менимча улар хамма ишни килиб
кўрган-у, хеч бирини эплолмасдан санъаткор бўлсаммикан, кўшик хиргойи
килиб юраман-ку, хамда Озодбек Назарбековни олдига бориб шогирд тушсам
хаммаси яхши бўлиб кетар, дея келишади. Баъзилари кизикиш билан
истеъдодни адаштиришади. Качонки сиз касбингизга мехр кўйсангиз
шундагина у сизни даражангизни кўтаришини хаётий тажрибамда кўрдим. 


                                                                             


  Давоми бор...


                                           


Дилбахор Худайбердиева 


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 285 | Добавил: gonch | Теги: AYTMAGAN, OZODBEKNING, Hech, SIRLARI, KIMGA | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: