Главная » 2013 » Апрель » 22 » ОЗОДБЕКНИНГ САЙТИ ВИРУСДАН ТОЗАЛАНЯПТИ
23:01
ОЗОДБЕКНИНГ САЙТИ ВИРУСДАН ТОЗАЛАНЯПТИ



ОЗОДБЕКНИНГ САЙТИ ВИРУСДАН ТОЗАЛАНЯПТИ, МАНЗУРАНИНГ РАСМИЙ САЙТИ ОЧИЛИШ АРАФАСИДА.


Назарбековнинг расмий веб сайти
рейтинг бўйича энг пастки ўринларда. Сабаби, янгиланиш бу сайтга
аллақачон ёт бўлиб кетган бўлса, иккинчидан вирус тушган. Шундоғам ҳам,
вируслар таҳдиди кучли бўлган бир пайтда, компьютерини ҳеч ким
зарарлагиси йўқ. Бу маълумотни эшитиб хонанда тезда сайтини янгилишга
тушди. Декабрнинг бошларида умуман бошқача кўринишдаги расмий сайтидан
тез-тез хабардор бўлиб туриш вазифасини хонанда матбуот котибаси
Дилбаҳор Худойбердиевага уқтирди.  


Манзура шахсий веб-сайтини ҳеч
кимникига ўхшамаган ва бетакрор қилиш устида  тинмай изланди. Ахир,
элга сохта манзур бўлишни истамайдиган хонанданинг шундай йўл тутиши
балки генига ҳам ёзилгандир! Сайт ижодкорлари  Манзуранинг сайт
борасидаги баҳси ва инжиқларини унинг мухлисларига нақадар содиқ
эканлиги билан изоҳлашди. Биргина сайт дизайни устида бир неча ойлар
мобайнида таниқли рассом ишлади. Ундан ташқари, хонанда махсус
фотожамланма учун суратга ҳам тушди. Сирли сайтнинг очилишига саноқли
кунлар қолди. Кутамиз.   

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 247 | Добавил: gonch | Теги: ТОЗАЛАНЯПТИ, ВИРУСДАН, сайти, ОЗОДБЕКНИНГ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: