Главная » 2013 » Апрель » 22 » РАЙҲОН: Тўйиб кетдим, ортиқча гап- сўзлардан.
19:17
РАЙҲОН: Тўйиб кетдим, ортиқча гап- сўзлардан.

Райҳон интернет тармоғида тарқатилаётган фикрларга ўз муносабатини билдирди:

-Мен бир нарсага тушунмайман, нега ҳар доим мени Шаҳзода билан таққослашаверади? У билан йўлларимиз бошқа бўлса. Энди гап топилмагач, кийим-кечакка ўтишганига ҳайронман. Қанақа кийиниш ҳақида бировдан рухсатини олишим керакми энди? Тўйиб кетдим, ортиқча гап- сўзлардан. Қачон нуқта қўйилади?! Мени ҳеч кимнинг оиласи, юриш-туриши, нималар қилиши қизиқтирмайди. Чунки, ҳар ким ўз ҳаётини яшаб битириши керак. Ахир, умр шу қадар қисқаки, уни ботқоққа ботиришнинг ўзи аҳмоқлик. Нима, бировларнинг фикрича, бир хил кийиниш мутлақо мумкин эмасми? Тасаввур қилинг, Рашид Холиқов Тоҳир Содиқов билан бир хил костюм кийса, бу айбми ё катта хатолик? Санъаткорлар орасида ҳеч вақога арзимайдиган кийим-кечак юзасидан тортишиш бу шармандалик эмасми? Ҳозир мен ҳам майдалашсам, биласизми, қанча ўхшашлик, қанча кўчирмачилик, қанча тақлид...Бироқ, мен бу қадар паст кета олмайман. Бўғзимга келганида ҳам қўлимдан келмайди. Расмий равишда айтмоқчиман, менинг ҳаётдаги бош мақсадим ўз умримни яшаш! Қолганларга ҳам шуни айтмоқчиман ҳасад билан эмас, ҳавас билан яшашга уриниб кўринг. Бировнинг ғийбатини қилиб, ўз гуноҳингизни орттирманг. Тушунганингиз учун ташаккур. Сизларга, ҳаммангизга, барча ҳамкасбларимга омад ва бахт тилайман!

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 218 | Добавил: gonch | Теги: РАЙҲОН:, сўзлардан., ортиқча, кетдим, Тўйиб, гап- | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *: